• 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 
  • 14:47 – Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида 
  • 08:39 – Экишни тўғри ташкил этиш мўл ҳосил гаровидир 

Баркамоллик тимсоли

Болалар спортини ривожлантириш мамлакатимизда ҳар тамонлама баркамол авлодни вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг устувор йўналишини ташкил этади. Юртимизнинг барча ҳудудларида бунёд этилган замонавий болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳам ана шундай мақсадга хизмат қилади. 

Ҳар қандай ривожланган мамлакатда инсон омили биринчи даражали масала ҳисобланади. Инсон соғлом, тетик бўлсагина ишида унум ва барака бўлади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ҳафтанинг ҳар сешанба куни спорт ва саломатлик куни деб белгиланган. Албатта, бундай спорт машғулотлари ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб улғайишига, уларни, келажакда етук инсон бўлиб шаклланишига ёрдам беради.

Бугунги кунда мамлакатимизда спорт таълим ва тарбиянинг ажралмас бўлагига айланди. Ўзбекистон  ҳудудида истиқомат қилувчиларнинг қарийб 40 фоизидан кўпроғини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг ҳар томонлама ривожланиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан   камолотга етиши муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун болалар спортига эътибор ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш давлат сиёсати  даражасига кўтарилди. Бу соҳада қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар баркамол авлод орзуси йўлидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Бугунги кунда туманимизда 38 та ёпиқ ва 210 та очиқ спорт иншоотлари мавжуд. 2019-2020 ўқув йилида тумандаги 76 та умумий ўрта таълим мактабларида 132 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари  бўлиб, шундан 21 нафарини  хотин-қизлар  ташкил қилади, улардан  62 нафари олий, 70 нафари  ўрта-махсус маълумотлидир.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда 46 нафар тренир мураббийлар фаолият юритмоқда. Жорий йилда туман болалар -ўсмирлар спорт мактабига вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қиймати 367 800 000 сўмлик 73 турдаги спорт жиҳозлари  билан таъминланган.

Спорт мактабимизда спортнинг 14 та тури,  яъни армрестлинг, енгил атлетика, бокс, кураш, дзюдо, белбоғли кураш, пинчак силат, футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, бадиий гимнастика, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича 142 та гурухларда 1796 нафар ўқувчилар жисмоний тарбиядан сирларидан сабоқ  олишмоқда. Спорт мактабимизда шуғулланувчи ўқувчилардан 12 нафари Республика мусобақалари ғолиб ва совриндорлари бўлишди.

Хушбек ХУДОЁРОВ,

туман Болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори.

Калит сўз: спорт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда