• 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 
  • 14:47 – Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида 
  • 08:39 – Экишни тўғри ташкил этиш мўл ҳосил гаровидир 

МОБИЛЬ ГУРУҲ ХИЗМАТ УЧУН ШАЙ



Республикамизда карантин ҳолатининг жорий этилгани пандемияга қарши курашда тиббиёт соҳаси вакилларининг масъуллигини оширмоқда. Жумладан, туман тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ҳам кечаю кундуз ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб келишмоқда.

Чақирувлар асосида аҳолига сифатли, тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳаси тобора такомиллашиб бормоқда. Ҳозирда бўлимимизда 164 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, шифокор, ўрта тиббиёт ходимлари, диспетчерларнинг соҳавий масъулияти янада кучайтирилган. Жойларда бўлимимизнинг 12 та пост шахобчалари ташкил этилган. Айни пайтда зарур тиббий жиҳоз ва мосламалар билан жиҳозланган. "NISSAN" ва 16 та "Дамас" русумли тез ёрдам   автомашиналари аҳоли хизматида.

Яқинда эса бўлимимизга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яна бешта   ана шундай русумдаги транспорт воситаларининг ажратилгани соҳадаги юмушларни енгиллаштиришга хизмат қилмоқда. Пандемия жараёнида COVID-19 касаллигига чалинган беморлар учун алоҳида мобиль гуруҳлари ташкил қилинган бўлиб, улар махсус тиббий  ҳимоя воситаларида чақирувларда бўлиб, касаллик даражасига кўра беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Стационар ҳолатдаги беморлар эса юқумли касалликлар бўлимига ётқизилмоқда. Бу ерда улар мутахассис шифокорлар кўригидан ўтказилади. Тез тиббий ёрдам бўлимимизнинг деярли барча ходимлари, шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари, диспетчерлар ва автомашина ҳайдовчилари пандемия даврида карантин талабларига амал қилган ҳолда ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганликларини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Агар фуқароларда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ савол  ва мулоҳазалар туғилса «Call-center»нинг туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

(66) 240-22-00; (66) 240-22-05.

Яшин БЕРДИЁРОВ,

туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи.

Калит сўз: ТИББИЁТ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда