• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Чекка қишлоқнинг кекса чемпиони


Спорт, қолаверса, бадантарбия билан шуғулланишни хоҳлаганларга жойнинг аҳамияти йўқ. Тим қишлоғи аҳолиси, айниқса, йигит-қизлари шулар жумласидан. Улар орасида вилоят, республика ва ҳатто жаҳон чемпионлари бор. Спортчиларнинг кўпчилиги шу қишлоқнинг фахрий спортчиси Умурзоқ ¤ринов шогирдлари.

Тимлик тажрибали курашчи ҳамда енгил атлетикачи У.¤ринов бир неча бор халқаро мусобақаларда қатнашиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. ¤тган йили Тошкентда 71-75 ёшлилар ўртасида ўтказилган "уч кураш" республика беллашувида белгиланган масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтди ва 75 ёшида чемпион деган номга сазовор бўлди. Устоз спортчи нафақат қишлоқдошлари, балки тумандошлари орасидан ҳам ёш спортчиларни етишиб чиқишида ва оммавий спортни янада оммалашишига ҳисса қўшиб келмоқда. Ёш спортчилар билан машғулотларни асосан тоғ ён бағирлари ва қирларда олиб боради.

-  Агар спорт машғулотларини кунда бажарсангиз, тана тетиклашиб ўзингизни бардам ҳис қиласиз, - дейди Умурзоқ ака. - Қолаверса, бу орқали турли хасталикларни, энг муҳими эрта қаришни олди олинади. Шу сабабдан бугунги пандемия шароитида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда набираларимни олиб, сой бўйида спорт билан шуғулланяпмиз. Барчага уй шароитидан келиб чиқиб, ҳеч бўлмаганда эрта тонгдан 30 дақиқани бадантарбияга ажратишингизни тавсия қиламан. 

Солижон ХУДОЁРОВ, 

Тим қишлоғи.

Калит сўз: спорт
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда