• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Туманимиз Футбол клуби жамоаси олдинда


Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан спортнинг оммавийлигини ошириш ва кундалик соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.  Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳокими Ф.Зоиров кўмаги билан туманимиздаги "Бўрон-Нуробод" футбол клубига спорт формалари олиб берилиб, зарурий   спорт жиҳозлари билан таъминланди.

Айни вақтда туманимиз спортчилари жамоаси бош мураббийи Неъмат Муродов бошчилигида футбол бўйича вилоят иккинчи лига биринчилигининг "А" гуруҳ 1-давра ўйинларда муносиб иштирок этиб, 4 маротаба ютуқ, 1 та  дуррангга эришдилар.  Биз, барча спортсевар мухлислар туманимизнинг "Бўрон-Нуробод" футбол клуби жамоасига омад ёр бўлишини тилаймиз. 


Хушбек ХУДОЁРОВ,

 туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.


 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда