• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

СПОРТ – СОҒЛИҚДАГИ МУАММОЛАР КАЛИТИ

Инсонни руҳан ва жисмонан етук бўлишида катта аҳамият касб этадиган спортнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёсдир. Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний фаолиятни яхшилайди, балки инсонни тетик қилиб чиниқтиради. Узоқ умр кўришнинг оддий йўлларидан бири ҳам жисмоний ҳаракатдир.

Шу сабабли туманимизнинг “Қизилқуёш” қишлоғидаги бир гуруҳ онахонлар жисмоний тарбияни ҳаётий муаммоларнинг калити эканини англаб етган ҳолда мунтазам равишда, табиат қўйнида спорт машғулотлари билан салкам 14-15 йилдан буён шуғулланиб келишмоқда. 

Маҳалланинг нуронийларидан бўлмиш Узоқ бобо Ҳайитов бундан 20 йил илгари, кексаларга жисмоний ҳаракатлардан бўлмиш 5 километрга юришни тавсия қилиб, “Инсон спорт билан шуғулланса организми яхши чиниқади, мускуллари тез чарчамайди. Чиниққан одамнинг юрак-қон томир, нафас олиш ва бошқа ҳаётий муҳим аъзолари ҳамда тўқималарининг иш фаолияти ортади”, деган эди. 

Бу сўзларга кексалар аҳамият бермагач, Узоқ бобо оила аъзоларини табиат қўйнига олиб чиқиб, спорт билан шуғулланишга ундади. Кейинчалик турмуш ўртоғи иккаласи бир кунда икки марта 5 километр юрадиган бўлди. Айни пайтда ҳар иккаласининг ҳам жисмоний фаолияти анча тетик. 

Орадан 5-6 йил ўтгач, бундан 14-15 йил илгари Узоқ бобонинг турмуш ўртоғи Гулсара момо Фозилова қўшни аёлларни тўплаб, юриш ҳаракатларини бажаришга чақирди. Ҳар куни икки маҳал қишлоқнинг у четидан бу четига юриб, бадантарбия қиладиган бўлишди. Оқибатда аёлларнинг соғлиги яхши томонга ўзгара бошлади. Баъзиларининг тана вазни камайди. Бунга гувоҳ бўлганлар уларнинг сафига қўшила бошлашди.  Ҳозирги вақтда 70 ёшни қарши олган Гулсара момо билан биргаликда Умида Жумаева, Марзия Ҳайитова, Саломат Ҳусанова, Мингсилув Каримова, Дилфуза Мусаева ҳамда бир қанча пенсия ёшидаги онахонлар уларнинг сафида спорт билан шуғулланишмоқда. 

Биз билан давра қуриб суҳбатлашган спорт ихлосмандлари бўлмиш  Қизилқўёшлик онахонлар, “жисмоний ҳаракатларимиз туфайли асабларимиз жойида, иш фаолиятимиз пасаймаган, жисмонан ва руҳан кучлимиз, танамиздаги руҳий таранглик йўқолди, семизликдан азият чекмаяпмиз шунинг учун барча дугоналаримизга жисмоний тарбия билан шуғулланишни тавсия қиламиз”, дейишди. 

Улар барча кекса онахонларни сафларига чорлашмоқда. 

Нигора ҚУРБОН қизи.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда