• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

МАҲАЛЛАБАЙ ТИЗИМИ ЯХШИ НАТИЖА БЕРЯПТИ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллабай ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди. Бу борада  туманимизда ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳаётга татбиқ этилган мазкур тизим орқали ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгиланиб, хонадонларда ўрганишлар олиб бориляпти. Йиғин раислари ва ўринбосарларига амалий ёрдам бериш мақсадида тижорат банклари вакиллари бириктирилган бўлиб, ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мутахассислар тадбиркорлик қилиш, паррандачилик билан шуғулланиш ва иссиқхона қуриш истагида бўлган фуқароларга кредит олиш ҳақида маслаҳат ва ҳуқуқий тушунчалар беришмоқда.

Маҳалла хайрия жамоат фонди «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан Булоқбоши маҳалласида яшовчи Қудратова Махлиё Худойберди қизига “Истедодли ёш журналистлар мактаби”да ўқиши учун 2315000 сўм контракт пули учун ўз номига очилган пластик картасига ўтказиб берилди. 

Гирдиқўрғон МФЙ да яшовчи Худойбердиева Гулбаҳорга соғлигини тиклаш учун. Унга «Саҳоват ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 2.0 млн сўм маблағ ўз номига очилган пластик картасига ўтказиб берилди.  

«Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 235 нафар кам таъминланган оилаларга даромад манбаини яратиш учун”Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан  314.0 млн. сўмлик асбоб ускуналар олиб етказиб берилди. Иттифоқ маҳалласи Тошқудуқ қишлоғида яшовчи фуқаро Зикирова Зубайда, Исломова Мухаррам, Мусақоқ қишлоғида Абдуназарова Раъноларга тикув машиналари берилди. 

“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва ижтимоий химояга мухтож оилалардан 8 нафарига 16315000 минг сўмлик қурилиш моллари яни шефир ва страпела олиб етказиб берилди.. 

“Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 110 нафар оилага “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 58240000 минг сум маблағга 10 бошдан товуқ олиб берилди.

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да руйхатда турувчи 4 нафар Оқсой маҳалласидан Жуманова Гулзода, Исматова Гулшода, Саҳоба маҳалласидан Тулисова Озода, Қиличли маҳалласидан Бозорова Буригулларнинг   оиласига “Саховат ва кўмак “ жамғармасидан 24 млн сум маблағга 1 бошдан йирик шохли қорамол олиб берилди. 

Ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилиб, марказий кўчаларга арча дарахт кўчатлари ўтқазилди. Маҳалланинг ички йўлларига шағал ётқизилди. Ичимлик суви ва электр энергиясидаги муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.


Тўлқин ХУШМУРОДОВ, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш  бўлими бошлиғи. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда