• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Байрам туҳфаси



Энг улуғ, энг азиз айём - ¤збекистон Республикаси  Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан  туманимизнинг олис қишлоқларида замонавий мактаб филиалларининг фойдаланишга топширилганлиги ҳудуд аҳолисининг кайфиятига кайфият улашди.

Янги ўқув йили арафасида   Јўрғонча қишлоғидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби, Саҳро қишлоғидаги 49 -умумий ўрта таълим мактаби, Якка шайт қишлоғидаги 74 -умумий ўрта таълим мактабларининг   филиал бинолари ҳамда  5-69 -умумий ўрта таълим мактабларининг   қўшимча бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ушбу умумий ўрта таълим мактаблари филиаллари қурилиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 428 миллион сўм ҳамда қўшимча бинолар қурилиши учун 324 миллион сўм ажратилди.


*   *   *

Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида   туманимиздаги Бошқудуқ ва Олтинсой маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилди.  Тадбирда туман ҳокими Ф.Зоиров иштирок этиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз мустақиллик байрами билан табриклади ҳамда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг    халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилган бўлиб, бинолар  зарурий мебель, компьютер жамланмалари ва     бошқа воситалар билан таъминланган.

Нодира БОТИРОВА.

Калит сўз: байрам туҳфаси
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда