• 14:47 – Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида 
  • 17:47 – Одил-судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши куараш соҳасидаги вазифалар 
  • 10:41 – Судларда матбуот хизматининг ўрни 
  • 10:39 – Солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилди 

Давлат хизматлари – халқ хизматида


Мана бу йил ¤збекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги  "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан ¤збекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги давлат хизматлари марказлари ташкил этилганига уч йил тўлиши ва шу уч йил давомида туман ва шаҳарларда марказларнинг замонавий кўринишга эга бўлган бир қанча янги бинолари фойдаланишга топширилиши, муҳтарам Президентимизнинг кейинги йилларда мамлакатимизда ҳар бир соҳада изчил ислоҳотлар олиб бораётганлиги ва ушбу амалга оширилаётган ислоҳотлари фақат ва фақат халқимизнинг фаровон ҳаёти, ёруғ келажаги учунлигидан дарак беради.


2020 йилнинг ўтган чораклари давомида ушбу марказлар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 130 тага етказилди, бу кўрсатгич йил якунига қадар 160 тагача етказилиши режалаштирилган. Кўрсатилаётган давлат хизматларининг босқичма-босқич ортиб бориши аҳолига қулай шарт-шароитларни янада оширилаётганлигидандир.

Хизматлар сонининг босқичма босқич ортиб бориши натижасида фуқаролар сонининг ҳам марказга ташрифи ошиб бормоқда, бу эса ўз навбатида фуқароларга қулай шароитларни яратишни тадбиқ этади. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан 2019 йилнинг 30 август куни аҳолига мазкур давлат хизматларини сифатли ва тезкор кўрсатилиши учун замон талабларига мос, ўзида барча замонавий қулайлик ва имкониятларга эга бўлган  "Туман давлат хизматлари" биноси фойдаланишга топширилди. Мана бир йилдирки, марказ томонидан аҳолига барча қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий бинода давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Мамлакатимизда карантин чоралари қўлланилаётган оғир бир шароитда ҳам марказлар ўз фаолиятини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб бормоқда. 

Мисол учун жорий йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида  туман давлат хизматлари маркази орқали юридик ва жисмоний шахсларга 130 турдаги хизматлардан 11453 та давлат хизматлари ва  843 та тадбиркорлик     субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Раҳимжон ХОННАЗОВ,

туман Давлат хизматлари маркази директори.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда