• 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 март кунги Ўзбекистон Республикасининг 679-сон Қонуни мазмун ва моҳияти


Мазкур қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш” 2011-модда билан тўлдирилдирилди.

Ушбу модда мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилганликда базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 158-моддаси учинчи қисмидаги «воситаларидан» деган сўздан кейин «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Ушбу кодекснинг 244-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилди:

Яъни, «Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганликда —базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-II-сонли Қонунига ҳам ўзгартишлар киритилди.

Веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет тармоғидаги ўз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан Конституциявий тузумни, Республикасининг ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслик шартлиги Қонун билан белгилаб қўйилди.


И.ХАМИДОВ, 

Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси, 


Н.РАЙИМОВ,

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

МАВЗУГА ДОИР БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР:
Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда