• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ва сиёсий иродаларини ифодаловчи умуммиллий сиёсий ташкилот Ўзбекистон Экологик   партияси  вилоят партия кенгаши аъзолари томонидан ўтказилган тадбир ана шундай номланди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён, мамлакатни барқарор ривожлантиришга эришиш, халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ўзгаришлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Бугун ҳаётимизнинг барча соҳаларида "Инсон манфаати — ҳамма нарсадан устун" тамойили асосида ислоҳотлар, жумладан, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш амалга оширилмоқда. 

Атроф-муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўлиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида муайян тажриба орттирилди.Бироқ, соҳадаги вазифаларнинг кўлами мамлакат миқёсида ва алоҳида минтақаларда экоҳолатни соғломлаштириш муаммоларини яхлит ҳолда ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этди ва ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилган эди. 

Ўтган давр мобайнида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш зарурияти вужудга келди ва 2019 йилнинг 8 январ куни Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилди. Ушбу партия Ўзбекистон экологик ҳаракатидан алоҳида сиёсий куч сифатида ташкил этилган бўлиб, у фуқароларимизнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ва сиёсий иродаларини ифодаловчи умуммиллий сиёсий ташкилот ҳисобланади. Шу муносабат билан партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, бу борада тушунтириш ва тарғибот ишларини юритиш  ҳамда ташкилотимизда партиянинг бошланғич ташкилотини тузиш мақсадида ушбу тадбир ташкил этилди.

Унда иштирок этган масъул ходимлар томонидан Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари тўғрисида, чунончи, мамлакатда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни комплекс ҳал этишга йўналтирилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суриш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли соғлигини сақлаш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни яхшилаш, қайта тикланувчи ва бошқа муқобил энергия манбаларини, экологик тоза чиқитсиз технологиялар ва инновацион ечимларни тадбиқ этиш жараёнларини фаоллаштириш бўйича, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти саъй-ҳаракатлари нималарга қаратилгани ҳақидаги кўплаб йўналишлар бўйича тушунчалар ва таклифлар берилди.

Тадбирда бир овоздан Ўзбекистон Экологик партияси   туман кенгаш раиси этиб С.Хорунходжаев сайланди. 

Шавкат КЕНГБОЕВ,

Жанубий кон бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғининг ўринбосари. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда