• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Соғлом авлод, бизнинг келажагимиз!

Оилада қиз бола дунёга келганда, келажак авлод  давомчиси, бўлажак  она   дунёга келди, деб хурсанд бўлишимиз ва бўлажак онамиз  соғлом, зуваласи пишиқ, бахтли–саодатли  бўлиб   улғайиши учун  қайғуришимиз лозим. 

Ҳар бир қизнинг   маънавий олами гўзал,  маданияти  юксак бўлишига,   унинг онгли, зукко,  билимли, қатъиятли, иродали  бўлиб вояга етишига  ёшлигидан   эътибор қаратишимиз  керак. Қизларни ёшлигидан  шахсий гигиена қоидалари билан таништиришимиз мақсадга мувофиқдир. Шахсий гигиена қоидалари  бу кун тартибига  риоя қилиш, дам олиш тартиби, меҳнат килиш, баданни чиниқтириш, оғиз бўшлиғи   гигиенаси, соч  гигиенаси, тери гигиенаси, хонадон гигиенаси, кийим кечак   гигиенаси  ва турар жой гигиенасини ўз ичига  олади. 

Тозаликка  риоя қилмаслик  бир  қанча  юқумли касалликларнинг  келиб  чиқишига   сабаб бўлади. Шунинг учун қизларимизни   оилада  тозаликка  ўргатиб боришимиз  келажакда   уларнинг  озода  оила бекаси бўлишига замин  яратади   ва бир оилани  гуллаб яшнатишга  ўзида  ва энг асосийси  ота онасида   ишонч  тўйғусини  оширади. Бундан ташқари  қиз болани соғлом  ўсаётганлиги, эртага  у  она бўлишга тайёр эканлигини билиш ҳам биз учун муҳимдир. Соғлом қизлар  то   ўсмирлик ёшига етгунича  5 маротаба  қизлар  гинекологлари томонидан кўрилиши  шарт. 1-кўрик   туғруқхонада , 2-кўрик 1 ёшида,   3-кўрик 3 ёшида болалар боғчасига   боришдан олдин,  4-кўрик  6-7 ёшида    мактабга боришдан олдин, 5-кўрик 11-12 ёшида  ҳайиз бошланишида,  14 ёшдан бошлаб ўсмирлик  даврига ўтади   ва ҳар йили бир марта  қизлар гинекологидан  тиббий назоратдан  ўтиши лозим.

Кўпгина қизларимизда   биринчи марта ҳайиз кўриш бошланганда   ҳали мослашмаган бачадонда турли ўзгаришлар бўлади ва  қон кетишнинг беқарорлиги туфайли  камқонлик ва турли асоратлар  вужудга келади. Лекин,  қизлар   ўзбекона  ҳаё туфайли  буни ота – оналаридан  яширадилар   ва муаммоларини  айтмайди, натижада кейинчалик  кўплаб   кўнгилсизликларга  сабаб бўлади. 

Азиз онажонлар,   қизларингиз, дилбандларингиз соғлигига   беэътибор бўлманг,  улар билан кўпроқ суҳбатлашинг ва ҳайиз бошлангандан сўнг   албатта бир  маротабагина  бўлса ҳам   шифокорга  олиб  боринг!   

Зеро,  кун келиб  аттанг  ёшлигида кўрсатмабмиз-да, деб  пушаймон бўлманг. Келажакда  қизим бахтли бўлсин,  соғлом   авлодни  дунёга келтирсин, деган ота-оналар қизларини  гинеколог кўригига олиб боришлари, уларнинг  соғлиги билан қизиқишларини кўриб хурсанд  бўламиз ва шундай ота-оналар кўпайишига  умид  қилиб   қоламиз. 

Дилафрўуз ХАТАМОВА, 

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ўсмирлар гинекологи.  

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда