• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Янги қурилишда ёнғин хавфсизлик қоидалари

Бугунги кунда Юртимизда бир-биридан ҳашаматли ва чиройли кўп қаватли бинолар, яшаш хонадонлари ҳамда намунавий   лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жой массивларини кўриб, ҳавас қиласиз.

Аммо, бир-бирига яқин ёндошиб қурилган айрим биноларнинг оралиғидаги ёнғинга қарши масофалари, йўллар, хавфсизлиги унутилган. Меъёрий жиҳатлар талабларига зид равишда қурилаётган уйлардаги ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи ҳолатларни кўриб, кишида ҳайрат ҳисси уйғонади. Чунки, кўп қаватли биноларнинг иситиш тизими, шаҳар четидаги яшаш уйларида, ёнғинга қарши оралиқ масофа қолдирилмаганлиги, хоналардаги иситиш печлари, дудбуронларнинг ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидалари талабларига мос келмаслиги,  яъни нотўғри қурилганлиги, ҳаво тортиш йўлларининг йўқлиги сингари омиллар вақти келиб, уй эгасини доғда қолдириши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

Агар бирон киши ёки Давлат ёнғин назорати хизмати ходимлари бу камчиликларни айтиб, ёнғин чиқиши мумкин, дегудек бўлса, унга совуқ нафас қилманг, яхши ният қилинг, дея дашном бериш одат бўлиб қолган. Уйлар ўртасидаги ёнғинга қарши девор тўсиқларнинг йўқлиги сабабли, бир хонадонда ёнғин содир бўлса, бошқа қўшни хонадонларга ҳам ўтиб кетишига ва натижада хонадон эгасининг мол-мулки бир зумда нобуд бўлиб, кўп миқдорда зарар кўриш билан бирга, фуқароларнинг саломатлигига хавф тўғдиришига сабаб бўлмоқда.

Жанубий кон   бошқармасига қарашли объектларида ҳам бир қатор биноларда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда бунда "Жанубий" КБ ва НСМ ОЁХТТЭБ П ва Н бўлинмаси ходимлари объект қурилиш ишлари бўйича масъул ходимлари билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари майдонлари ёнувчи чиқиндилардан ҳар доим тозаланиши, қўл - бола электр иситиш анжомларидан фойдаланиш тақиқланиши, электр тармоғи сақлагичларига қўлбола симлар ўрнатилмаганлиги, очиқ оловдан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, вагонда тақиқланган жойларда тамаки чекилмаслиги,  вагондан ва бинолардан чиқишда электр тармоқлари учирилиши, кислород баллонлар, буёқлар, корбит, тахта материаллари бирга сақланишига йўл қўйилмаслиги, қурилиш ҳовлисида болалар ўйнаб юришлари ман этилиши, қурилиш майдонлари ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, электр - газ пайвандлаш ишлари даврида ёнғиндан сақлаш постлари қўйилганлиги қаттиқ назоратга олинганлиги ва келгусида ёнғин        хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши тўғрисида тарғибот материаллари тайёрланиб кўринарли жойларга ўрнатиб чиқилди. 

Қурилишда асосан ҚМҚ ва ШНҚ кишилар соғлиғи ва хавфсизлигига, атроф-муҳит муҳофазасига йўналтирилган мажбурий талабларни: миқдор-режа қарорларига, бино ва иншоотларнинг муҳандислик асбоб-ускуналарига бўлган талабларни, шу билан бирга буюртмачи ва истеъмолчи таркибининг кенгайтирилиши, бинолар майдонларини оширилиши, муҳандислик асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига қулайликка  эришишга айрим кўрсаткичларни таркибига олади. Шу жумладан, ҳар бир янги қўрилаётган бино ҳар томонлама хавфсизлик талабига жавоб бериши лозим. 

Мазкур қоидаларга тўла амал қилинган ҳолдагина мустаҳкам, мукаммал ва албатта, хавфсиз бинолар қурилади. Бу эса ёнғин хавфини бартараф этиш йўлидаги дастлабки қадам бўлиб хизмат қилади.

Анвар САМАТОВ,

"Жанубий" КБ ва НСМ ОЁХТТЭБ ЁН ва ПБ мутахассиси катта сержант. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда