• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

«Шум бола»ни яратган адиб юрагимизда барҳаёт

Буюк ўзбек ёзувчиси ва   шоири Ғафур Ғулом 1903 йилнинг 10 майида   Тошкентнинг Қўрғонтеги   маҳалласида туғилган. Адиб 9 ёшида отасидан ажралади, 15 ёшида онасидан ҳам етим  қолади. Унинг  «Вақт», «Соғиниш», «Йигит», «Тирик қўшиқлар», «Ёдгор», «Нетай» ва  «Шум бола» каби кўплаб шеърий  ва насрий асарлари адабиёт ихлосмандлари қалбидан чуқур жой эгаллаган.
Менга адибнинг «Шум бола»   қиссаси жуда ёқади. У бизга фақатгина китобда эмас, балки  кинофильм кўринишида ҳам жуда қадрдон. Бу фильмни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган томошабинлар ҳануз севиб  томоша қилишади.
Ҳозирги  кунда экранга чиқаётган аксарият кинофильмлар, таъбир жоиз бўлса, туғилмасданоқ «нобуд» бўляпти. Нега? Чунки, уларда  бўлаётган воқеалар ҳаётдан йироқ, ишонарсиз тасвирланади, ижролар сохта, қолаверса, бир-бирини такрорлайди. Ўйлашимча, шунинг учун бир маротаба кўргач, қайтиб томоша қилгинг келмайди. Балки, бугунги фильмлар орасида қайта-қайта кўриладиганлари ҳам бордир...
«Шум бола»ни эса кўрган сайин  яна ва яна кўргинг келаверади. Ҳар сафар томоша қилинганда янгитдан мағзини чақасан, самимий ўхшатиш ва ташбеҳлардан завқланасан. Ҳаттоки, воқеалар ривожи, қаҳрамонларнинг сўзлари ёд бўлиб кетган бўлсада, фильмнинг сеҳри сабаб томошабин экран қаршисидан бир зумгада жилгиси келмайди.
Ғафур Ғулом 1966 йилда вафот   этган. Аммо, адиб яратган шеърлар, турли жанрдаги асарлар бугун ҳам юракларимизнинг  туб-тубида абадий яшаб келаётир.
Шодия МАҲМАРАЙИМОВА,
15-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда