• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ


Туманимиз марказида «Шу азиз юрт фарзандларимиз!» шиори остидаги  ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси юзасидан ёшлар ўртасида турли танловлар, маданий тадбирлар ўтказилди.

Туманмиздаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби,   “Баркамол авлод” мактаби ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган  анъанавий  тасвирий ва амалий санъат тўгараклари  ўқувчиларининг ижодий ишлари  кўргазмалари ташкил этилди. Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаол спортчилари томонидан  турли хил спорт машқларидан намунавий чиқишлар ташкиллаштирилди.   

Туман ёшлар ишлари  агентлиги  бошлиғи   Асомиддин Зиятов иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг чиндан ҳам Камолиддин Беҳзоднинг муносиб издошлари эканликларига ишонч билдирдилар.

Фестиваль якунида фаол иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчилар тадбир ташкилотчилари томонидан  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Файрўза КАМОЛОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда