• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА








Жорий йилнинг 2 июнь куни Нуробод туманининг “Улус” маҳалласида туман ҳокимлиги ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан ташкил этилган замонавий “Иттифоқ” болалар ўйингоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлари иштирок этишди.

Бугунги замонавий талабларга мос равишда бунёд этилган футбол майдони ва спорт мажмуасида яратилган шароитлар шу ҳудудда яшайдиган аҳоли ва ёшларнинг спорт билан ҳамнафас бўлиб яшашларига имконият яратиб беради.

Янги ўйингоҳда футбол майдони, “Street workout” майдони, болалар аттракционлари, томошабинларни ўз бағрига сиғдира оладиган ўриндиқлар, югуриш йўлакчалари мавжуд бўлиб, тунги ёритиш тизими ҳам ўрнатилган.

Чинакам байрамона руҳида ташкил этилган тадбир давомида концерт дастурлари, турли кўнгилочар чиқишлар ташкил этилиб, тадбир иштирокчиларига мароқли кайфият улашилди.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда