• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

МОЗИЙ ВА МАТБУОТ


1.Газетанинг илк сони 1977 йил 1 март куни 3000 нусхада чиқа бошлаган. Мақола, очерк, фотоочерк, фотолавҳаларнинг  асосий қаҳрамонлари деҳқон, ишчи ва хизматчилар бўлган.

2. Фельетон,  суд   ҳукмидаги салбий қаҳрамонларнинг фамилия исмлари, иш жойи ва баъзиларида ҳаттоки яшаш  манзили тўлиқ кўрсатилган. Жиноятчи, пиёниста, порахўр, безорилар аяб  ўтирилмасди ва бугунги кунга ўхшаб  “маънавий зарар етказмаслик учун” фамилияси, исми ўзгартирилмаган.

3. 1977 йилдан газета 100 фоизи ўзбек тилида чоп этилган. Авваллари “она тилимизни камситишган” деган  гаплар унчалик ўринли эмас. “Район”, “қишлоқ совети”,  “территория”, “секретар”, “план”, “комитет” каби сўз ва иборалар ўзбек тилида кенг ишлатиларди.

4. Газета аксарият ҳолатларда оқ-қорада чоп этилса ҳам, берилаётган материаллар бугунгидай  ранг-баранг эди: далалардан репортажлар, сабзавот-мева, гўшт, тухум каби қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат  маҳсулотларини етиштиришдаги машаққатлар акс  эттирилган. Газетанинг 1 ва 4 саҳифалари 2012  йилдан рангли чиқа бошлаган.

5. “Кимнинг қули баланд?”, “Ким олдинда...?” рукни билан туман хўжаликларида қўзилатиш, чорвачилик маҳсулотлари тайёрлаш, жун қирқими, хашак тайёрлаш, лалми ерларга кузги дон экишнинг  бориши  ҳақидаги кунлик маълумотлар,   қандай маҳсулот ва қандай ҳажмда ишлаб чиқарилаётганлиги тўғрисида тезкор материаллар бериб турилган: “тижорат сири”, “ишлаб чиқариш сири”  каби мантиқсиз ибораларнинг  ўзи йўқ, чунки корхона, завод, колхоз ва совхозлар ҳамманики эди.

6. Албатта, коммунистик мафкура ҳар бир мақола, фоторепортаж ва бошқа материалларда ўз аксини топганди. Лекин бир нарсага аҳамият  бериш зарур: ҳар бир материал газетхон тушунадиган тилда ёзган (шеърлар бундан мустасно). Умуман олганда, 50-30 йил олдин ҳаёт оддий ва катта муаммоларсиз кўринарди...

7. Йиллар ва ўн йилликлар  аввал  “Советобод тонги” газетасида махсус, қишлоқ, жамоатчи ва ишчи мухбирлардан  Г. Аҳмедов, Ғ. Алиев, Қ. Турғонов, Т.Ўсаров, Р.Тангатаров, О. Бобоёров, Н. Дўсанов, О.Ҳасанов, И. Умаров, С. Отамуродов, Н. Туркманов, Х.Бойчаев, И. Жумаев,Ш. Хўшанов,  О. Саъдинов (баъзилари – бугунги кунда марҳум)ларнинг  мақолалари салмоқли ўрин эгаллаган.

8. 1977 йилдаги газета адади (тиражи) 3000 нусха, 1988 йилда эса – 4090 нусха, яъни бугунги кун билан мутаносибдир.

9.1977 йилда  туманимизда 7 та хўжалик, 184, 770 та совлиқ,  қирқиладиган қуй ва эчкилар эса 241, 912 та, давлатга 2000 тонна дон, 140,988 дона қоракўл тери, 162, 8 центнер пилла, 160 тонна полиз, 10 тонна сабзавот, 323 тонна жун , 1342 тонна сут, 772 тонна гўшт, 476 дона тухум топширилган. 1988 йилда эса 9 та хўжаликлар бўлиб, 1988 йилда туман хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги  якуний маълумотга кўра,  туман гўшт етиштириш йиллик режасини  -   100,2 фоизга, сут сотиш режасини -112, 9 фоизга, тухум етиштиришни  -100 фоизга, қоракўл тери ва жун тайёрлаш режасини 107 фоизга бажарган. 

 10. Ўша даврларда бир кило гўштнинг таннархи 1 сўм 9 тийин атрофида эди, дўкон ва бозорларда 2 сўмдан  5 сўмгача бўлган нархда сотиларди. Ўша даврларда ҳам   бозорларимиз  қиммат бўлган экан.

11. 1977 йилда “Меҳнаткашлар депутатлари XVI чақириқ Самарқанд область совети” депутатлигига тумандан 15 нафар депутатлар сайланган. Биттапартия бўлганлиги сабабли, номзодлар деярли автоматик тарзда депутат бўларди.

13. 1977 ва 1988 йиллардаги газеталар А 3 шаклда 4 бетданҳафтада 3 маротаба чопэтилган.

14.Ўтган аср 80-йилларининг ўрталарида“қайта қуриш”, “жамиятни демократиялаш”, “ошкоралик”тамойиллари оммавий ахборот воситаларида ўз аксинитопганди.

15.1977 йилдан  1987 йилгача  газетага Бахриддин Шамсиев, 1987 йилнинг сентябрь ойидан  Бойхуроз Маҳмудов бош муҳаррирлик қилган.

  Дарҳақиқат матбуот — ҳаёт кўзгуси, газета, бу — ҳужжат, у — архив. Тарихга муҳрланган бугун. Асрлар ўтиб жамиятнинг бугунги қиёфасига унга қараб баҳо берилади. 

  Нодира БОТИРОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда