• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИНИНГ МУНОСИБ СОҲИБЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “ Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-4906-сонли Фармонига асосан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди. Унга кўра туманимиздан ҳам ҳар томонлама ўрнак бўлган фахрийларимизнинг 1 нафари I- даражали ва 2 нафари III-даражали   кўкрак    нишонига лойиқ кўрилди. 

Орол Палванов  бир неча йиллар халқ таълими бўлимида самарали меҳнат қилган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясини туман кенгаши ташкилотчиси, туман партия қўмитаси умумий ва ташкилий бўлим мудирлиги ҳамда туман “Маҳалла” жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. Унинг кўп йиллик меҳнати қадрланиб жорий йилда I-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Баҳром Сулаймонов эса тиббиёт соҳасида жонкуярлик билан кўп йиллар давомида меҳнат қилган тумандошимиз. Тиниб-тинчимас инсон бўлганлиги учун ҳам айни дамда пенсия ёшида бўлишига қарамасдан тер тўкиб СЭСда бош врач лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг самарали ва заҳматли меҳнати қадрланиб,  III-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Яна бир фахрийларимиздан Қўчқор Исиргапов ҳам айни дамда пенсия ёшида бўла туриб, жамоатчилик асосида Қиличли маҳалла фуқаролар йиғинида кексалар ишлари бўйича раис ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда. Унинг кўп йиллик меҳнати қадрланиб, III-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Кексалар файзу-баракамиз. Уларга эъзоз-эҳтиром кўрсатиш, ҳар бир ишда маслаҳатига таяниш, дуосини олиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Нуронийларимиз бугун ғамхўрлик ва эътибордан мамнун, шу сабабли қўлларини дуога очиб, элу-юртга тинчлик ва осойишталик тилашмоқда.

Нигора ҚУРБОН қизи.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда