• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Чўмилишнинг фойдаси

Ёзнинг жазирама кунларида ҳамма ўзини соя-салқинга уради. Aйниқса, очиқ сув ҳавзаларида маза қилиб чўмилиш танага ҳузур бағишлайди. Шаҳар шароитида барча қулайликларга эга бўлган, махсус текширувдан ўтказилган сув ҳавзаларида қанча роҳатланиб чўмилсанг бўлаверади. Аммо бундай имкониятга ҳамма ҳам эга эмас. Яъни, болаларимизнинг кўпчилиги, айниқса қишлоқ жойларда ҳеч қандай санитария - гигиена талабларига жавоб бермайдиган жойларда чўмилиб, ўз саломатликларини хатарга қўядилар.

Нима учун чўмилиш болалару катталар, ҳамманинг энг севимли машғулоти ҳисобланади. Чўмилишнинг инсон саломатлигига қандай таъсири борлигини билиш мақсадида туман марказий поликлиникаси шифокори Шаҳло Раҳимова билан суҳбатда бўлдик.

Чўмилиш инсон организмига, саломатлигига ижобий таъсир қилади. Сузаётган инсоннинг барча тана аъзолари ҳаракатланади, бўй ўсишига,  мушаклар бақувватлашишига яхши фойда беради. Шунинг учун доимий сузишга қатнашиб юрган болаларнинг елкалари кенг, бақувват , ўзлари соғлом бўлишади.

- Чўмилиш инсон организмига, саломатлигига ижобий таъсир қилади. Сузаётган инсоннинг барча тана аъзолари ҳаракатланади, бўй ўсишига, мушаклар бақувватлашишига яхши фойда беради. Шунинг учун доимий сузишга қатнашиб юрган болаларнинг елкалари кенг, бақувват, ўзлари соғлом бўлишади. Бундан ташқари сузиш асаб тизими фаолиятини ҳам нормал ҳолатга келтиради. Шунинг учун ёшидан қатъи назар, чўмилиш барча учун бирдек фойдали, болалар туғилганидан бошлаб сузишни ўргатиш керак. Инсон қариётганда мушаклари фаоллиги камаяди. 40 – 50 ёшда сузиш ҳам ғоят фойдали бўлиб, мушакларни фаоллаштиради. Организм фаоллиги меъёрий ҳолатга қайтади.Чўмилишни доимий машғулотга айлантирсак фойдадан ҳоли бўлмайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат тоза сув ҳавзаларидагина чўмилиш кераклигини унутмаслик лозим.

Манзура ДАВРОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши иш
 юритувчиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда