• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

МАҚСАД: тарбияланувчиларни жисмонан чиниқтириш


Болалик – ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, билан бирга тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қатор вазифаларни белгилаб берди.

Белгиланган вазифалар асосида мактабгача ёшдаги болаларни соғлом, жисмоний баркамол ва ҳар томонлама ривожланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини самарали ташкил этилишига алоҳида эътибор бериш зарур.

 Бугунги кунда экологик вазиятнинг ёмонлашуви ёшларнинг, хусусан, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ва руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Натижада соғлиқни сақлаш, умумий ривожланиш ва профилактик вазифаларни ҳал қилишда соғлиқни ҳимоялаш технологиялари, уларни оптимал ва оқилона ташкил этилишидан фаол фойдаланиш керак бўлади. 

Бундай вазифаларни амалга оширишнинг энг самарали шаклларидан бири ёз фаслидир. Ёз-болалар жуда кўп юриш, чопиш ва сакраши мумкин бўлган ажойиб ва унумдор вақт.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш ёзги соғломлаштириш даври (июнь-августь)да амалга оширилади. Айнан, ёз фаслида болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишлари, танасини чиниқтириш, ҳаракатда бўлиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш учун мактабгача таълим ташкилотларида қулай ва зарурий шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, ёзда мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган барча тадбирларни енгиллаштириш, қизиқарли ва ёрқин ўтишини таъминлаш, чарчоқёзди машқлар, турли кўнгилочар тадбирларни мунтазам уюштириш, кичик сайрларни ташкиллаштириш, ижодий ва амалий ишларни бажартириш, сув муолажаларини ўринли қўллаш ва алоҳида белгиланган кун тартибига қатъий амал қилиш тавсия этилди.

Ёзги даврда ўқув йили давомида олиб борилган ривожлантириш марказлари ва умумий гуруҳлардаги таълимий-тарбиявий фаолият давом эттирилади, яъни даврга мос берилган ой ва ҳафталар мавзулари асосида ҳар куни таълимий фаолият ташкил этилади. Бунда ёш гуруҳларидаги болаларнинг ривожлантириш марказлари (Қуриш-ясаш ва математика; сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш; тил ва нутқ; фан ва табиат; санъат)даги эркин фаолиятлари ҳамда умумий гуруҳ (фронтал)ларда (мусиқа, нутқ ўстириш, жисмоний тарбия, бадиий адабиёт, элементар математика, иккинчи тилни ўрганиш) машғулотларини олиб бориш тавсия этилади. 

Жорий йилнинг 25 июнь куни  ушбу жараённи ташкил этиш юзасидан тумандаги  Нурбулоқ маҳалласида жойлашган 6-Мактабгача таълим ташкилотида кўргазмали    семинар ташкил этилди. Семинарда туман хокимининг  ўринбосари Н. Жалолиддинов, туман Мактабгача таълими муасассалари  бўлими мудири Д. Амирова ҳамда тумандаги МТТ лари мудиралари иштирок этдилар. Унда  педагогларнинг  ташкилот имконияти, ёш гуруҳининг шарт-шароити ва албатта, болаларнинг ёш хусусиятлари, қобилияти ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ижодий ёндашган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.

 Ёзги соғломлаштириш даври бошида “Болалар хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш” йўриқномаси билан барча педагог ходимларини таништирилди  ҳамда ташкилотнинг методисти, ҳамшираси, жисмоний тарбия йўриқчисининг ёзги даврда амалга ошириладиган вазифалари аниқ белгилаб берилди.

- Ёзги соғломлаштириш тадбирлари самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилоти жамоасининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир. Бу даврда болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш учун бор имкониятлардан фойдаланиб майдончаларни тайёрлаш, барча тадбирларни ҳар бир болани яхши ривожланиши ва уларни чиниқтиришга қаратиш лозим.-дейди туман МТБ бошлиғи  Д.Амирова.

Семинар ҳақиқий байрамга айланиб кетди.Кўтаринки руҳда ўтган тадбир эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди. 

Бир сўз билан айтганда, дилбандларимизнинг  болажон халқимиз ва ғамхўр Юртбошимизнинг меҳри ва эътибори оғушида улғайиб, камолга етаётганининг  ўзи улкан саодатдир.

Нодира БОТИРОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда