• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

УЙ КЕРАКМИ? МАРҲАМАТ!

танланг ва эгалик қилинг

Юртимизда изчил амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат одамлар турмуш даражасини янада юксалтириш, инсон манфаатлари усттуворлиги тамойилини аммалда кафолатлаш мақсадида хизмат қилмоқда.

Хусусан, узоқни кўзлаб ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар самарасида фуқароларимизнинг уй-жой шароитлари тубдан яхшиланиб бормоқда. Бу эса нафақат қишлоқларимизнинг янада обод, кўркам манзилларга айланишини, балки, оилаларнинг фаровонлик даражаси ошиб, ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, фарзандларимизнинг баркамол, ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун кўмаклашиш борасида залворли натижаларга эришишни таъминлайди.

Ҳурматли тумандошлар!

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги                  ПФ-6186-сонли “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча                       чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2021 йилда қурилиши режалаштирилган 1 та 5 қаватли 1 йўлакли (2,3-хонали) 20 хонадонли турар-жой биноларини қуриш белгиланган.


Ушбу турар жой биноларидан бирига талабгор бўлсангиз туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳига тегишли ҳужжатларингизни тақдим этишингиз мумкин.

Манзил: Туман ҳокимлиги биноси, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи.

Мурожаат учун телефон: (66) 633-13-95.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда