• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Энди газетамиз 5 минг нусхада чоп этилади

Туманимиз сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётининг   кўзгуси бўлган “Нуробод” газетасининг илк сони 1977 йил 1 мартда “Советобод  тонги” номи билан нашр этилган. 

Мана шундан буён қарийб 45 йил давомида газета туман ҳаётининг турли жабҳаларини ҳозиржавоблик, холислик билан ёритиб келмоқда. 

Бугунгача газетанинг 2957 та сони ўқувчилар қўлига теккан. Ҳаёт бир жойда  тўхтаб турмайди. Ҳар бир даврда ҳам турли эврилишлар юз берган. Газета, унинг турли даврлардаги таҳририят жамоаси ҳамиша туман ҳаётидаги воқеийликни рўй-рост, ҳалоллик ва холислик билан ўз ўқувчиларига етказиб келяпти. Бунда шу йиллар мобайнида таҳририятда ишлаган ва бугунги кунда фаолият юритаётган ўнлаб ижодий ходимларининг муносиб меҳнатлари мужассам.

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Нуробод” газетаси таҳририятида ижодий учрашув-мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда таҳририят ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари, таҳририятда ишлаб нафақага кетган ходимлар, жамоатчи мухбирлар, ёш ижодкорлар иштирок этди.  Мулоқот жонли қизиқарли тарзда кечди. 

Тадбир аввалида файзли даврани очиб бериб,

 - Энди газетамиз 5 минг нусхада чоп этилади, - деди Нодира Ботирова. Бунинг учун ҳаммамиз туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирдик.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг, хусусан босма нашр газетанинг жамият ҳаётидаги ўрни бугунги ислоҳотларнинг амалга ошишида муҳим бўлган масалалар ҳақида суҳбатлашдик. Учрашувда газетада ишлаб кетган инсонлар номи ёдланди. Хусусан, унинг биринчи муҳаррири Баҳриддин ака Шамсиевнинг яхши ишлари эсланди. Бу ҳақда ўз вақтида биринчи муҳаррир билан бирга ишлаган унинг шогирди Меҳриддин Ҳайитов хотиралари билан ўртоқлашди. Бир неча йиллар газетада фаолият  юритиб, қизиқарли мақолалари, шеърлари билан ўқувчиларга танилган Абдуғоффор Дўстматов йиғилганларга газетачилик тарихидаги қизиқарли воқеаларни гапириб берди. 

Товоқбулоқлик саксондан ошган ижодкор инсон Очил бобо Сатторовнинг билдирган тилаклари, унинг қилган хонишлари йиғилганларни кўнглини кўтарди. Ёшлардек серғайрат бу инсон ўзининг ижодий-шеърий машқларидан намуналар ўқиди. Тимлик ижодкор ўқитувчи Бобораҳмат Муҳаммадиевнинг номи газетхонларга яхши таниш. У ўзининг сермазмун ҳикоялари билан туманимиздан ташқарида ҳам маълум.

Учрашувда “Нуробод” газетасига кўп йиллар муҳаррирлик қилган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Бойхўроз Маҳмудов қатнашиб, фаолияти давомида рўй берган муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Газетанинг бугунги кундаги фаол жамоатчи мухбирлари Ўктам Сатторов, Ҳасан Чориев, Рустам ҳожи Хўжақўлов, Самандар Тоғаев, Орол Раҳмонов, ёш ижодкор Низомиддин Эшмуродовлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди. Учрашувда шундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш ҳақида келишиб олинди. Мулоқот бир пиёла чой устида давом этиб, мушоирага уланиб кетди. 

Қаюм ТУРҒОН.            

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда