• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Ёз қувончлари ҚАЙҒУГА АЙЛАНМАСИН


Маълумки, кейинги пайтларда баъзи ижтимоий тар моқларда ҳудудлардан оқиб ўтувчи канал ва зовурлар, чўмилиш ҳавзаларидаги айрим нохуш бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги хабарлар эълон қилинмоқда. Афсуски, бу кўнгилсиз ҳодисаларнинг аксариятида фуқароларимизнинг чўмилиш тартиб-қоидаларини билмаслиги ёки уларга риоя этмаслиги сабаб бўлмоқда.

Туманимиз ҳудудида чўмилиш мавсумида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ва Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 20 майдаги “Сув ҳавзаларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш чора­тадбирлари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 63­сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ички ишлар бўлими ва ирригация тизимлари ходимлари билан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва зовурларда белгиланган тартибда рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Асосий эътибор сувда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳолига тушунчалар беришга қаратилиб, тадбирлар давомида фуқароларга мавзуга оид эслатмалар тарқатилмоқда.

Чўкиш ҳолатлари кўплаб қайд этиладиган, шунингдек, аҳоли кўп чўмиладиган чўмилиш рухсат этилмаган сув объектлари ҳудудига “Чўмилиш қатъий тақиқланади!” огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган махсус тақиқловчи белгилар ўрнатилмоқда.

Орамизда ёз мавсумини яхши кўрмайдиган, уни интиқ кутмайдиган инсон бўлмаса керак. Айниқса, иссиқ кунларда танага ҳузур берувчи анҳору сойлар, сузиш ҳавзалари чинакамига роҳат. Аммо ҳар ненинг ўз йўриғи бўлганидек, чўмилишнинг ҳам ўзига хос қоидалари бор.

Афсуски, республикамизда кўрилаётган чораларга қарамай, фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисалар ҳамон содир бўлмоқда. Юқоридаги каби аянчли ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролардан қуйидагиларга қатъий равишда риоя қилишларини сўраймиз:

– таъқиқловчи белгилар “Хавфли”, “Чўмилиш таъқиқланади”, “Шўнғиш” сувга сакраш Таъқиқланади сўзлари ёзилган жойларда чўмилманг ва сувга сакраманг;

– тўсиш белгиларидан ўтиб сузманг;

– сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраманг;

– фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг;

– алкоголли маҳсулотларни истемол қилманг ва маст ҳолда чўмилманг;

– сув ҳавзаларини ифлос қилманг, қирғоқда ахлатларни қолдирманг;

– чўмилиш ҳудудида шиша буюмлар бошқа хавфли буюмларни қолдирманг. Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун масъул эканлигингизни унутманг ва белгилаб қўйилган жамоат тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Дарвоқе, ёзнинг иссиқ кунларида чўмилиш инсонга ҳузур бахш этади. Бироқ ҳар йили дунё бўйича 300 мингдан зиёд инсон тақиқланган жойларда чўмилиш оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётгани ачинарли.

Шундай ҳолатлар юз бермаслиги, ёз қувончлари қайғуга айланмаслиги учун фақат рухсат этилган жойларда чўмилинг.

Самариддин ҚЎЧҚОРОВ,

туман ФВБ НТО бошлиғи оддий аскар.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда