• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш


Туманда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги 64-сонли “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ф-сонли ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йилдаги 33-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида, туман ФВБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. 

        Шу билан бирга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси таркибига кирувчи ташкилот ва идора раҳбарларига бир қатор топшириқ ва вазифалар юклатилди. Жумладан, муҳандислик комуникация ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларининг бир меьёрда фаолият кўрсатишлари, аҳоли хонадонларига шу жумладан кўп квартирали уй-жойлардаги электр, газ, сув ва иссиқлик таъминоти воситалари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва вентиляция тизимларини ҳолатини техник кўрикдан ўтказилиши ҳамда кўриклар давомида камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрилиши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш, хонадонма-хонадон юриб аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган бошқа обьектларда мавсумий фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича тадбирларни амалга ошириш, “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш” ойлиги давомида аҳолининг барча қатламларини жалб этган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳамда амалий ўқув машқлари ўтказилишини таъминлаш вазифалари юклатилди. Куз қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш, ис газидан заҳарланиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, инсонларнинг куйиши билан боғлиқ бўлган нохуш ҳолатларни олини олиш бўйича  туман  Фавқулодда вазиятлар бўлими сизлардан “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш”да фаол иштирок этишингизни сўрайди.

Самар ҚЎЧҚОРОВ,  

туман  ФВБ НТО  бошлиғи, оддий аскар.                                                                 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда