• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Юридик ҳужжатлар ва аризаларнинг кўрилиш тартиби

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорларини чиқариш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

Амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби ҳам назарда тутилган. Жумладан, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаганлик, партизан отрядида бўлганлик, жангларда яраланганлик, фуқароларнинг ёшини белгилаш, олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик фактларини белгилаш,  партия, касаба уюшмалари ҳужжатларини, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларнинг тегишли эканлигини белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилмайди.

Пенсия жамғармаси томонидан  фуқаронинг фикрига кўра, муддатидан илгари пенсия       тайинлаш ҳуқуқини берадиган, иш фаолиятига қўшилиши лозим бўлган даврни қўшиш, рад этилган ҳолларда, даъвогар томонидан бажарилаётган ишларнинг, у эгаллаб турган лавозимнинг, мавжуд касбнинг муддатидан илгари пенсия тайинлаш ҳуқуқини берадиган ишлар, лавозимлар, касбларга ўхшаш масаласи суд мажлисида аниқланган ҳар бир ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шу билан бирга, турли хилда номланадиган ишлар,     касблар, лавозимларнинг ўхшашлигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзув дафтарига ўзгартиришлар киритиш, уларнинг ота-онаси аризасига биноан ҳамда ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.

Туман фуқаролик ҳолатларини қайд этиш органи ва туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асоссиз рад этилаётир. Бу эса фуқароларнинг асосли норозилигига сабаб бўлаётир. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўришимиз лозим. 

Н. МИРЗАЕВ, 

фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда