• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

ОБОД МАҲАЛЛАДА КЎНГИЛЛАР ШОД






“Нуробод  юртим”  деган мардлари, зиёли ва меҳнатсевар инсонлари, истеъдодли ёшлари билан дунёга танилмоқда. Айниқса, бугунги кунда ҳудудда амалга оширилаётган юмушлар, бунёдкорлик одимлари киши кўнглига ўзгача завқ бағишлайди. Ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида қилинаётган ишларнинг самараси яққол кўзга ташланиб турибди.


ТУМАНИМИЗДА...

Бугун кун сайин ривож топиб бораётган туманимиз янада кўркам ва файзли гўшага айланмоқда. Ҳар соҳада турли янгиликлар ва ўзгаришлар бўй кўрсатмоқда.

Хусусан, туманимиздаги маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Обод маҳалла” дастури доирасида жамоатчилик ишчилари ва маҳалла вакиллари томонидан “Шарқ Юлдузи” МФЙ ҳудуди тартибга келтирилиб, махсус техникалар ёрдамида чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Хусусан, “Шарқ Юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинисидаги кўчаларининг   2, 3 километрига асфальт, 22, 1 километрига шағал тош ётқизилди,  маҳалла кўчаларидаги симёғочларни янгилаш учун жами 41 та темир-бетон таянчлар, 1 та трансформатор   ўрнатилди,   ҳудуд муаммолари соҳа масъуллари томонидан бартараф қилинмоқда.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда