• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари ҳамда бўлим бошлиқлари томонидан вилоятнинг туман, шаҳарларида сайёр қабуллар ташкил этилиб, фуқаролар, педагог ходимларнинг тизимга доир мурожаат ва шикоятлари, таклифлари тингланмоқда.

Туманимиздаги 43-умумий ўрта таълим мактаб туман марказидан юз километрдан ортиқ узоқ масофада жойлашган. Бошқарма бошлиғи Зебинисо Шодиева  халқ таълими муассасаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтож бўлган ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганиш билан бирга, туманнинг энг олис ҳудуди бўлган Саҳоба қишлоғидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда фуқаролар ҳамда педагогларнинг мактабларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, муассасаларга ишга жойлашиш, таъмирлаш ишларига бўлган эҳтиёж ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари қабул қилинди. Бу борада бошқарма бошлиғи нурободликлардан  21 та мурожаат қабул қилди.

Қонуний ҳамда бошқарма ваколати доирасидаги мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, жорий йил СамДУнинг Информатика факультетини битирган Достонбек Элмирзаев мутахассислиги бўйича иш сўраб мурожаат қилди. У сентябр ойидан бошлаб тумандаги 55-умумий ўрта таълим мактабида информатика фанидан ўқувчиларга дарс берадиган бўлди.

Шунингдек, Асилбек Шарипов ҳамда Яшнарбек Ёвқочевлар тумандаги 59-умумий ўрта таълим мактабига ишга жойлашишди.

 43-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Адиба Қудратова ўн йилдан буён  ўқувчиларга сабоқ бериб келаётгани, бироқ мактабда ўқувчиларнинг чет тилини пухта ўзлаштириши учун замонавий мултимедия воситаларига эҳтиёж борлигини таъкидлаб, ушбу жиҳозлар билан таъминлашда амалий ёрдам сўради.

Бошқарма бошлиғининг топшириғига мувофиқ бир ҳафта муддатда инглиз тили хонасига электрон доска ҳамда ноутбук топшириладиган бўлди.

Дарҳақиқат, аксарият ўқувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган, жумладан, шогирди Аброр Раҳматовнинг муддатидан олдин Вестменистр университетининг Ўзбекистондаги филиалига инглиз тили ва математика фанларидан юқори балл тўплаб, муддатидан олдин талаба бўлганлиги муносабати билан ўқитувчи Адиба Қудратова «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонига тавсия этиладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида мактабда спорт анжомлари етишмаслиги бўйича мурожаат қилган жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Акбар Баракаевга қабул якунига қадар футбол, волейбол, гандбол тўплари, стол тенниси, шахмат-шашка анжомлари топширилиб, муаммо жойида бартараф этилди.

  Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан уларга тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, соҳага доир қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева  туманимиздаги Саҳоба қишлоғидаги сайёр қабули доирасида узоқ йиллар халқ таълими соҳасида меҳнат қилган фахрий педагоглар билан ҳам учрашди. 

Жумладан, умрининг қарийб ярим асрини педагогика соҳасига бағишлаб, бугун фарзанду набиралар ардоғида яшаётган 80 ёшли Бекмурод Қаҳҳоров хонадонида бўлди. 

Устознинг таълим-тарбия соҳасидаги фаолияти ҳақида суҳбатлашиб, таклифларини тинглади. 

Фахрий педагогга эсдалик совғалар топширилди.

Дарҳақиқат, фахрий педагоглар тажрибаси ҳудудда халқ таълимини ривожлантиришга кўмак бўлади.

Равшан ТЎРАЕВ,

туман Халқ таълими бўлими мудири.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда