• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Ўқитувчи ва мураббийлар

Ўқитувчи, устоз деганда ҳар биримизнинг кўнглимизда чуқур ҳурмат –эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қачон адо қилиб бўлмайдиган даражада қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. 

Ҳар қандай инсон илк бор ўқиш, ёзиш ва чизишни ана шу муҳтарам ва мўътабар касб эгалари бўлган ўқитувчидан ўрганади. Нафақат савод чиқаради, балки таълим ва тарбия ҳам олади. Ёш авлодга таълим-тарбия беришда, уларнинг ҳар тарафлама етук ва баркамол шахс сифатида камол топишида, қолаверса, Она Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялашда фидойи ва жонкуяр устозларимизнинг ҳиссалари беқиёс.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида биз- ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи анча ошиб бормоқда, касбий фаолиятимиздан ташқари бўлган турли ишларга жалб этишга барҳам берилди, маошларимиз ҳам бир неча бор ошди. Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим” деганларини эсга олмасдан ўтолмаймиз. Ҳозирда давлатимизда бошқа тумандаги олис мактабга бориб ишлайдиган ўқитувчилар 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб дарс берса- 100 фоиз устама ҳақ тўланмоқда. 

Жорий йилнинг 6-май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, С1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган хорижий тил ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади. 

Бунда ўқитувчиларнинг камида С1 даражаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади. Бундан ташқари, хорижий тил ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади.   

Давлатимиз раҳбарининг биз учун яратаётган бу каби имтиёз ва шароитларидан тўлақонли фойдаланиб, ўз устимизда самарали ишлашимиз ва ёш авлодга сифатли таълим беришимиз лозим. Устозларга бу даражада берилаётган эътибор, ҳурмат ва эҳтиромдан сўнг албатта бу мамлакатда баркамол фарзандлар вояга етади, юртимиз янада тараққий этади.

Маҳбуба Жабборова, 

2-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда