• 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:06 – МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ НИМАЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ? 
  • 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 09:28 – Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилишидан мақсад нима? 

Энг мақбул сармоя-бу фарзанд тарбиясига, келажагига сарфланган сармоядир!



     Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда тараққиётнинг янги босқичида инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  
Бу йўналишда  мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича жуда катта  ислоҳотлар олиб борилмоқда.  Жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланган. Дарҳақиқат, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш учун сарфланган маблағ яъни, машойихларимиз айтганларидек, «Энг мақбул сармоя-бу фарзанд тарбиясига, келажагига сарфланган сармоядир!»                             Шу боис ҳам, юртимизда таълим соҳасидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан  ўнлаб муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича ҳам тизимли ишлар қилинмоқда. 
Юртбошимизнинг: “Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз. Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ” деган сўзлари соҳа ходимлари кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди.
Таълимдаги ижобий ўзгаришларни Нуробод тумани 1 - умумтаълим мактаби педагоглари ҳам ўз фаолиятларида яққол ҳис этмоқдалар.  Кейинги йилларда туманимизда янги мактаблар барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларга керакли шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Жумладан ўтган ўкув йилида бизнинг мактаб ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий жихозланди.                      Ўқитувчи халқига дунёлар ваъда қилманг, унинг кўнглига кичик бир эътибор, бир оғиз ширин сўз кифоя- у элининг, халқининг фарзанди учун жонинида фидо қилиб ишлайди.Ўтган  пандемияга қарамасдан мактабда ягона электрон  Kundalik.kom тизими йўлга қўйилди, ота-оналар билан алоқалар эндиликда интернет орқали ҳам урнатилди. Жонкуяр устозларнинг сайи ҳаракати натижасида мактабимизнинг икки нафар ўқувчиси нуфузли олий ўкув юртига ИНХА университетига имтиёзли, муддатидан аввал қабул килинди. Бу ютуқ бутун туманимизга татийди деб ўйлайман ва шу билан мактаб жамоасининг ютуклари тухтаб колмайди албатта.                        Укув йилини сархисоб қилганимизда ўнлаб ўқувчилармиз наъмунали хулқи ва билими учун мақтов ёрлиқларига ва  4 нафар ўкувчимиз олтин медалга  мактабни муваффаккиятли битириб, катта ҳаётга йўлланма олдилар.                                                
     Жорий йилнинг июн ойида "Ёшлар ойлиги"  доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган вилоят фан олимпиадасида ўқувчиларимиз  юқори кўрсатгичлар билан қайтдилар.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат  инспекцияси томонидан ташкиллаштирилган навбатдаги аттестациясида олий ҳамда биринчи тоифадаги ўқитувчиларимиз сони салмоқли ортди. Бу дегани келажагимиз эгалари бўлган ёшлар ишончли қўллардадир!
Бугунги кун талаби ва ўқитувчиларга бўлган  эътибор ва ғамхўрликлар биз педагоглар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Билим ва касб маҳоратимизни мунтазам ошириб бориш, ҳалол меҳнатимиз, ташаббускорлигимиз  билан ёшлар таълим – тарбиясига муносиб улуш қўшиш энг устувор вазифамиз бўлиб қолади.                                           
Ҳикоят Хазратова,                                
1-умумтаълим мактаби  ММИБДЎ, туман Кенгаши депутати.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда