• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

“Ёшлар дафтари” ижроси амалда

Бугунги кунда  туманимизда “Ёшлар дафтари” тўлиқ шакллантирилган бўлиб, электрон платформа орқали “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар сони 2 395 нафарни ташкил этади. Шундан бандлиги таъминланганлар сони 1 136 нафар (47,4 %). 

Жумладан, «Ёшлар дафтари»дан чиқарилганларнинг 356 нафари (15,6%) доимий иш ўринларига эга бўлди. Уларнинг 354 нафари (15,5 %)га 9 миллиард  300 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 790 нафар ёшлар (34,7 %)га 395 гектардан ер майдони ажратилди. 

45 нафари (2%) уста-ҳунармандларга бириктирилди. 426 нафарига (18,7%) субсидия ажратилди. 131 нафар ёшга пайвандлаш аппарати, 181 нафарига тикув машинаси, 5 нафарига инкубатор, 4 нафарига сартарошлик анжомлари, 26 нафарига пишириқ печи, 10 нафарига ўтин арралаш ускунаси (бенпыла), 13 нафар ёшга мотокультиватор ускунаси (ер ағдариш), 22 нафар ёшга автомашина ювиш аппарати (карчер), 181 нафар ёшлар ижтимоий қўллаб-қувватланди, 12 нафар ёшлар ҳайдовчиликка ўқитилди, 30 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви шартнома пуллари тўлаб берилди. 

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармада 2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 792 миллион 576 минг сўм маблағ (уларнинг 47 миллион сўми мажбурий ундирув маблағлари ҳисобидан) шаклланган. 

Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 660 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун  823 миллион  сўм маблағ сарфланди.

Ушбу маблағлар эвазига 181 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам. (88 миллон 690 минг сўм). 66 нафар ёшларга уруғлик ва кўчат (14 миллион  755 минг сўм), 408 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари (628 миллион 8 минг сўм), 1 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион сўм маблағ молиялаштирилган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий фикрларнинг нақадар асоссиз эканлигини юқорида келтирилган таҳлиллар мисолида яққол кўриш мумкин. Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, бандлиги таъминланиши учун зарур бўлган барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда ёшларнинг ижтимоий тармоқлар орқали уларга ажратилган меҳнат қуроллари ва ускуналарини ўз вақтида ололмаётганлиги, сабабсиз кечикиш ҳолатлари юз бераётганлиги тўғрисидаги чиқишлари бир мунча ўйлашга, фикр юритишга, ҳар қандай хайрли ишнинг ортида машаққат ва меҳнат мужассамлиги ҳақида идрок қилишга ундайди. Айнан ёшларга ажратилаётган асбоб-ускуналар уларнинг қўлига етиб келгунга қадар маълум босқичлардан ўтишини айтиш керак. 

Биргина рўйхати шакллантирилган, эҳтиёжлари ўрганилган ёшларга харид қилиниши керак бўлган ускуналар даставвал очиқ аукцион орқали савдога қўйилади. Аукцион даврийлик муддати эса беш кунни ташкил этади. Харид қилинган ускуналарнинг керакли манзилга етиб келиши учун ҳам бир қанча муддат зарур. Тадбиркорлар мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлиши мумкинлигини инобатга олсак, бу жараёнга яна бир қанча кун қўшилади.

Бундан ташқари, харид қилинадиган ускуналарнинг сифатига тадбиркорларнинг жавобини ҳам инобатга олиш керак. Очиқ аукционга савдога қўйилган маҳсулотлар сифати ҳар доим ҳам кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Бу ўринда эса сифат ҳақида ўйлашга тўғри келади. Ҳаттоки, керакли маҳсулотни топиш учун бир қанча аукционларни бой бериш ҳам мумкин. Буларнинг барчаси вақт талаб этадиган жараёнлардир. Шунингдек, қолган ёшларнинг талаб ва истакларига кўра улар қизиққан касб-ҳунарлардан келиб чиққан ҳолда меҳнат қуроллари очиқ аукционга қўйилганлигини ҳамда тез кунларда ўз эгаларига тарқатилишини маълум қиламиз.

Мурожаат қилаётган ёшлар мана шу жиҳатларни ўйлаб фикр юритсалар, барча саъй-ҳаракатлар фақат ва фақат уларнинг фойдаси учун қилинаётганлигини англасалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Асомиддин ЗИЯТОВ, 

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда