• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

ТУПРОҚ БИЛАН СИРЛАШИБ...




Сахий бобоқуёшимиз тафтидан тобора кўркамлашиб бораётган юртимизнинг шарбатга тўлиб-тошиб, ғарқ пишган мева-чевалари мўл бўлган боғларига, тарвуз ва қовунлари етилган полизларига бир боқиб кўринг,  юрагида Она юрт муҳаббати ва эртанги кун ишончи ёниб турган деҳқонларимизнинг, тадбиркорларимизнинг, юртдошларимизнинг нигоҳларига бир зум назар ташлаб кўринг...  

Ҳар бир оила тадбиркорга, айланиб, ўз оиласини, қолаверса бутун халқини дастурхонини ноз-неъматга, меваларга, иссиқ нонларга тўлдирмоқда. Албатта,  ҳар бир маҳаллада эзгу тилакли инсонлар бор экан юртимиз гуллаб-яшнайверади. Бугун бободеҳқонларимизнинг шарофати билан ҳар бир оила фаровон ва тўкин-сочин ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистонимиз эса бутун оламга файз бергувчи жаннатмакон ўлкага айланиб бораётганлиги қандай яхши!

Дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш мақсадида, туманимизнинг Бошқудуқ маҳалласида фаолият юритаётган “Асл Воҳид боғлари” фермер хўжалиги деҳқонлари Бўрибой Пирназаров, Қўчқор Бобохолов, Акром Бердиев, Қўзибой Амиров ҳамда Дилшод Пирназаровларни фаровон ҳаёт бунёдкорлари, десак ҳеч муболаға бўлмайди. 

Улар ҳаёт ва меҳнат қайнаётган ушбу  қишлоқда тупроқ билан сирлашиб, тарвуз, қовун, пиёз, картошка, помидор, ловия, узум каби ўндан ортиқ мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришмоқда. 

- Бугунги кунда   бозорларимизнинг  расталарини тўлдиришни режалаштириб, келажакда   аҳолини тўкин яшашига хизмат қилишини олдимизга мақсад қилганмиз, -дейди биз билан суҳбатда “Асл Воҳид боғлари” фермер хўжалиги раҳбари Жамшид Пирназаров. - Бу йил баҳор фасли ёғингарчиликсиз бўлганлиги сабабли фермер ва деҳқонларимиз масъулият билан меҳнат қилишди. Аллоҳ эса холис ниятли инсонларни ризқ-рўзини ўзи берди. Айни дамда хирмонларимиз донга, бозорларимиз ноз-неъматга тўлганини ҳар биримиз гувоҳи бўлиб турибмиз.

 Бошқудуқ маҳалласининг аҳолиси жуда меҳнаткаш халқ бўлганлиги учун катта-ю, кичик бирдай томорқаларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади.  Эндигина 16 ёшни қарши олган Асрор Абдуаҳадов ҳам ёш бўлишига қарамасдан деҳқончилик билан шуғулланиб, ўз томорқасида помидор, бодринг, картошка етиштирмоқда.  У бу меҳнати билан оила бюджетига фойда келтиришни ўйлайди.

Халқимизнинг маданияти қанчалик юксак бўлсагина, деҳқонларимизнинг оғир меҳнатини шунчалар қадрлайди. Элимиздаги ободлик ҳам меҳнат орқасидан барпо бўлади. Меҳнатлари орқасидан қадрланаётганлар бизни ризқ насиба билан  чин маънода таъминлаётганлардир.

Саховатли она еримизга меҳр ва катта умид билан ниҳол қадаб меҳнат қилаётган заҳмати орқасидан эса саодат ва қадр топа олган деҳқонларимизни тупроқ билан сирлашиб, барака ундираётган қаҳрамонлар десак, асло адашмаган бўламиз. 

Нигора ҚУРБОН қизи.      

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда