• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Оқсойликлар севинчи


Туманимиз қиёфаси кун сайин чирой очмоқда. Ҳудудларда қад   ростлаётган янги биноларга кўзингиз тушса дилингиз ёришади. Бугун туманимизда замонавий лойиҳалар асосидаги бино ва иншоотларнинг қурилиши, йўлларнинг таъмирланиши, аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши тараққиётдан дарак. 

Мамлакатимизда ёшларга келажак эгаси сифатида қаралиб, беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Туманимизнинг  сўлим гўшаларидан бири  Оқсой маҳалласида янги 100 ўринга мўлжалланган "Сабрина боғчаси" номли давлат хусусий-шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Јишлоқ одамлари азалий орзусига етди. 

Энди жажжи болажонлар йўл четида тупроқ ўйнамасдан замонавий ва шинам мактабгача таълим муассасасида дунёвий билимларни эгаллайди. Янги ташкил этилган ушбу масканда болажонлар учун барча қулайликлар яратилган.

Тадбирга қишлоқдаги нуроний отахонлар ташриф буюриб, дуога қўл очдилар. Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Ф.Зоиров, бу каби мактабгача таълим ташкилотларининг янада кўпайиши халқимиз учун фойдали эканлигини, хусусан, қанчадан-қанча болажонлар сифатли, намунали таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлишаётганлиги, қолаверса, маҳаллада аҳолиси учун ҳам янги иш ўринлари яратилаётганлигини, шу сабаб бу каби ташаббуслар доим қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади. 

-    Янги, барча қулайликларга эга бинода ишлашнинг гашти ўзгача. Ушбу боғча келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Муассасада болажонлар учун кенг имконият яратилган, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алимуҳаммад Исрофилов.

Тадбиркор Дўстмурод Ҳакимов   томонидан қурилган ушбу мактабгача таълим ташкилоти 1 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 1 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига бунёд этилган. 

Дарҳақиқат, бунёдкорлар кўркам бино тикладилар. Айтиш ўринлики, фойдаланишга топширилган ушбу боғча жуда чиройли меъморчилик асосида қурилган. 

Бир сўз билан айтганда бунёдкорларнинг амалга оширган ишлари таҳсинга лойиқдир. 

Нодира БОТИРОВА.

Калит сўз: боғча
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда