• 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 
  • 10:37 – Туманнинг асосий иктисодий ривожланиш кўрсатгичлари 
  • 16:45 – ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 

Чеканка ҳосилга ҳосил қўшади

Мамлакатимизда фермерлик ҳаракати бошланганига ҳам, чорак асрдан зиёд вақт ўтди. Ўтган даврда фермерлар орасида аллақачон оёққа туриб олган, ишнинг кўзини биладиган, пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ҳамда сифатини яхшилашда улкан ютуқларни қўлга киритиб, эл-юрт ҳурматига сазавор бўлаётган фермерлар тобора кўпаймоқдалар, мард майдонда синалади деганларидек пахтазорлар ҳам, ғаллазорлар ҳам чинакам мардлар майдони.

2020 йилда ҳар 1 гектар пахта ҳосилидан 30 центнердан ҳосил олган, тумандаги Қалламатепа СМЗ ММТП ҳудудидаги “Ишонч” фермер хўжалиги раиси  Саид Сафаров 2021 йил пахта ҳосилидан ҳам мўл ва сифатли ҳосил олишни мўлжаллаб меҳнат қилиб келмоқда.  

Бу йил фермер хўжалигида 16 гектар майдонга ғўзанинг Бухоро-102 навини экиб,  парвариш қилиб келмоқда, айни кунларда ғўза қатор ораларига сифатли ишлов берилмоқда, ҳа ишлов беришда гап кўп, деди фермер хўжалиги раиси С. Сафаров.

Ерга уруғ қадашгача ва уруғ қадалгандан кейин то ҳосил йиғиб-териб олингунга қадар давом этадиган барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилгандагина юқори  самарадорликка эришиш мумкин деди.

Шу кунларда фермер хўжалиги даласида парвариш қилинаётган 16 гектар ғўза майдонларида чеканка қилиш бошлаб юборилган.

Ўз вақтида ва сифатли қилинган чеканкадан ҳар гектар майдонда 4-5 центнердан ҳосилга ҳосил қўшиш тажрибада исботланган. Ғаллачилик ҳам, пахтачилик ҳам жуда нозик соха, бу борада сал адашсангиз, йилни бой бериб қўйиш ҳеч гап эмас, бунинг учун бой билим ва тажриба керак албатта.

Абдурасул   ҚУРБОНОВ,

Агроинспекциянинг туман бўлими инспектори.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда