• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

ТАЙЁРГАРЛИК СОЗ БЎЛСА, МАШАҚҚАТ ҲАМ ОЗ БЎЛУР


Туман ҳокими Ф.Зоиров туман ҳудудида 2020 йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш юзасидан кўрилаётган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. 

2020 йилги пахта йиғим теримини уюшқоқлик билан тез ва соз ўтказиш мақсадида пахта ташиш учун мўлжалланган тиркамалар таъмирланиб, мавсумга соз ҳолатга келтирилган. 

Туман раҳбари пандемия даврида теримчиларга яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, фуқаролар пахта мавсумини байрамдек кутиб олишлари учун зарурий чоралар кўришлари бўйича туман мутасаддилари ва фермерларга таклиф ва тавсия ҳамда топшириқлар берди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, айни пайтда, туманда 31 та фермер хўжаликларининг 632, 0 гектар майдонига пахта экилган бўлиб, давлатга 1264,0 (бир минг икки юз олтмиш тўрт)тонна пахта хомашёсини сотиш режалаштирилган   бу йилги мавсумда пахта хомашёсини сифатли йиғиб-териб топшириш учун кўнгиллилардан иборат,  пандемия даврида даромад манбасидан ажралганлар, уй бекалари, уюшмаган ёшлардан ташкил топган 14 та отрядлар тузилган бўлиб, унга 2 минг 180 нафар теримчилар жалб этилиши белгиланган.

Ўз мухбиримиз.

Калит сўз: пахта йиғим
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда