• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ёшлик - бу жасоратга интилиш демак

Бугун ёш тенгдошларимиз миллатнинг адабий тафаккурига,   интеллектига, маданияти ва санъатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. 

Эл-юртга камарбаста бўламан  деган кишилар учун меҳнат қилиш, Ватанга эзгу ният билан хизмат қилиш шараф ва ифтихордир. Ҳеч бўлмаганда юрт қаҳрамонларига ғайрат бағишлаб туришни ўрганиш керак назаримда. Бизга берилган юксак ишонч ва имкониятдан фойдаланиш ўз қўлимизда.

Бугун барчамизнинг қалбимизда бир қувонч борки, мамлакатимиздаги ўзгаришлар тўлқинида жамиятимизга кўплаб иқтидорли, истеъдодли талант эгалари бўлган     ёш авлод вакиллари қадам ташлаётир. Бунинг ҳаммаси ёшларга берилаётган кенг имкониятнинг, уларга қаратилаётган эътиборнинг натижаси ўлароқ  юзага чиқмоқда.

Биз келажак авлодлари мустақил Ватанда эркин нафас олиб вояга етдик. Юксак марраларни кўзлаб йўлга чиқишимиз учун юртбошимиз барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Шу сабабли мамлакатимизни ривожлантиришда биз қалби қайноқ ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишимиз керак. Замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллашимиз учун барча имкониятлардан ўз вақтида тўғри фойдаланишимиз лозим. 

Бугун дунёда глобаллашув ва рақобат  тобора кучайиб бораётган бугунги вазиятда ҳар биримиз ўз соҳамизни юксак билимли кадрлари бўлиб юртимизга ва Президентимизга хизмат қилмасак ривожланишдан орқада қолиб кетишимиз мумкин. Бизга билдирилган юксак ишонч ва улкан масъулият ўз вазифамизни шараф билан адо этишга ундамоқда. Шу сабабли мамлакат ривожига ҳисса қўшмасдан томошабин бўлиб туришимиз лоқайдлик ва хиёнатдир.  

Айрим манбалардан ўқишимизча улуғ алломаларимиз ўзларининг оламшумул кашфиёт ва ихтироларини  бизнинг ёшимизда, айни куч-ғайратга тўлган навқирон даврида амалга оширган экан. Бугун биз ҳам буюк аждодларнинг ворислари сифатида улардан ибрат олиб мўъжизалар яратишга астойдил интилайлик. Интилганга толе ёр деганларидек ҳаракат қилиб, излансак, ўқиб ўргансак албатта ҳар қандай вазифани уддалаймиз. Ватанимизнинг обрўсини юксалтиришга хизмат қилиш учун бел боғлаб, муҳим ташаббусларни амалга оширишда фаол бўлишимиз керак назаримда.

Муҳтарам Президентимиз ”Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, деб бизга ишонч  билдирмоқдалар. Бу билдирилган улкан ишончни оқлаш керак назаримда. Қолаверса, бу ишончга муносиб бўлишни ҳам ёдимиздан чиқармайлик. 

Нурсултон ТЎХТАЕВ, 

30-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий ишлари бўйича тарғиботчиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда