• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Тўғри нафас олиш фойдали

Ҳар бир инсон тўғри нафас ола билиши керак. Яъни, олинаётган ҳавонинг 80 фоизи ўпкага бурун орқали кириши лозим.

Тўғри нафас олиш мустаҳкам иммунитет гарови. Бурундан тўғри нафас олинганда ҳаво намланади, тозаланади, дезинфекция қилинади ва шундан сўнг ўпкага узатилади. Оғиздан нафас оладиган инсонларнинг эса аксариятида тез-тез шамоллаш, касалланиш ҳолатлари кузатилади. Коронавирус инфекцияси кўпайган бугунги кунда бу вирусга қарши курашиш чораларидан бири ана шу тўғри нафас олишдир. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги уй ва стационар шароитда даволанаётган беморлар учун ниҳоятда фойдали бўлган тўғри нафас олиш машқларини мунтазам амалга оширишни тавсия этади. Тўғри нафас олиш машқлари беморнинг нафас олишини яхшилаши, ўпкани асоратсиз даволаши билан бирга унинг асаб тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Иммунитет мустаҳкамлиги ҳам аслида тўғри нафас олишга боғлиқ. Шундай экан, тўғри нафас олинг ва турли касалликлардан фориғ бўлинг!

Манзура ДАВРОНОВА,

туман Тиббиёт бирлашмаси соғлом овқатланиш бўлими мудири.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда