• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Мутолаа тафаккурни чархлайди

Бадиий асар ўқиган, мутолаа қилган  инсонларнинг дунёқараши, характери ҳамда тафаккури соғлом ҳамда фикрлаш доираси кенг бўлади.  Уларнинг руҳияти тетик бўлгани учун анча-мунча ибратли ишларга қўл уришади. Олимларимизнинг айтишларича, мутолаа маданияти руҳиятни тарбиялар экан.   Буни қарангки айрим тиббий манбаларда   келтирилишича бадиий асарларни ўқиб ўрганиш, яъни мутолаа турли хасталиклардан ҳам ҳимоя қилувчи дармондори, деб саналаркан.

Тафаккури соғлом одамни кўпинча зиёли, деб ҳурмат қилишади. Аммо қўлида дипломи бўлган ҳар қандай инсонни зиёли дейишимиз нотўғри. Аслида китоб билан ҳамнафас яшайдиганлар ҳақиқий зиёлилардир. Мен кўпинча оддий газеталарни ҳали ўқимасдан туриб, айрим маънавият ўлашувчи даргоҳларда ишлайдиган шахслар арзимаган нарсалар учун ишлатаётганини кўриб жуда хафа бўламан.   Уларнинг бу иши аслида маънавиятга қилинган хиёнат кабидир. Халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади”,  деган нақл бор. Бугун болаларнинг кўз ўнгида катталар китоб муқоваларидан ёки бўлмаса газеталаримиз саҳифаларидан  йиртиб олиб, қўлини артиб, кейин  кераксиз нарсадай отиб юбориши,  ёмон ўрнак бўлмоқда. Минг афсуски, бу каби вазиятлар ёшларни китоб ўқимай қўйишига сабаб бўлиб, маданиятсизликка ўргатади. 

Мутолаа санъати бизни улғайишимиз учун мустаҳкам қанот мисоли жисмонан, руҳан, маънан кучимизни чархлайди. Тафаккури соғлом одамдан ёмонлик чиқмайди деганларидек, жамият соғлом ва етук бўлиши учун, аввало, онгимизни мутолаа қилиб чархлашимиз, чиниқтиришимиз керак экан. Демак тафаккуримизни бойитиш, онгимизни чиниқтириш ўз қўлимизда. 

Ҳаётда инсонга энг катта фойда келтирувчи нарса бу тажрибадир. Мен ҳам кўп йиллик тажрибамга суянган ҳолда шуни айтмоқчиманки, мутолаа қилиш, билим олиш ёшларни эркин ва мустақил ҳаракатланишига ёрдам беради. Хуллас, ҳар бир инсон  ўқиб ўрганиши лозим, чунки илм ақлнинг юзидир. Китоб ўқишга қизиқтириш фақат мактабнинг иши эмас. Мактаб  дарслигидан ташқари китоб ўқиш болаларга ҳаётни тўлалигича ҳис этишга ёрдам беради.   

Шафоат ХОЛИҚОВА,

туман ахборот - кутубхона  маркази хизмат раҳбари.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда