• 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 
  • 14:47 – Таълимнинг илк босқичи такомиллашиш жараёнида 
  • 08:39 – Экишни тўғри ташкил этиш мўл ҳосил гаровидир 

Солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилди

"Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан қўшилган қиймат солиғи сўммаси ўрнини қоплаш тартиби тузилди.

Товарларга ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик, деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритилади. Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг   шакллари, уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қарор 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Низом қўшилган қиймат солиғи сўммаси ўрнини қоплаш шартлари ва тартибини белгилайди. Қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ сўммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ сўммасини қайтаришга ҳамда чет давлат фуқароларига солиқ сўммаси ўрнини қоплашга нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди. Қопланиши лозим бўлган солиқ сўммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган, товарларни  реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ сўммаси билан олинган товарлар бўйича ҳисобга олинадиган салбий фарқ тушунилади.

Хорижий давлатларнинг Республикамизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари учун Республикамиз ҳудудида сотиб олинган товарлар бўйича етказиб берувчиларга товарлар қийматида тўланган солиқ сўммаси тушунилади. Хорижий давлатларнинг Республикамизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ноль даражали ставкани қўллашда қопланиши лозим бўлган солиқ сўммаси ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Солиқ сўммаси ўрнини қоплаш масаласи қоида тариқасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади. Давлат солиқ қўмитаси топшириғига асосан солиқ тўловчининг аризаси ва тақдим этилган ҳужжатлари солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдан ўзга жойдаги солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин. 

Зафар ПАРМАНОВ,

туман ДСИ солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими давлат солиқ бош инспектори, солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Калит сўз: солиқ
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда