• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Туман халқ таълими бўлими бутун республика кўмагини қандай ҳазм қилмоқда?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4940-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида бошқарма ташаббуси билан Фарғона вилоятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ярмаркада Фарғона вилоятидан мутахассис ўқитувчилар қатнашди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида педагогларнинг малака тоифаси ва салоҳияти инобатга олиниб, ўқитувчилар Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ туманларидаги олис ва қизил тоифадаги мактабларига ишлаш истагини билдирган эди.
Бугунги йиғилишда Фарғона вилоятидан келган ўқитувчиларга яратилган шароитлар кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, кўпчилик туманлар ва хатто бутун республикадан ёрдам қўли чўзилаётган туман раҳбарларининг ўз вазифаларига ёндашуви, масъулияти, таълим сифатини оширишдаги шахсий намунаси ва ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтишди.
Туман халқ таълими бўлими бу борада қандай драйвер бўлмоқда? Бутун республика кўмагини қандай ҳазм қилмоқда ва ўқитувчилар учун яратилаётган шароитлар қандай, шунга ойдинлик киритилди ва тадбир якунида таълим сифатини оширишга доир таклиф ва тавсиялар берилди.

Турғун МАРДАНОВ, 
туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари. 
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда