• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти


Имон-эътиқодли ҳар бир инсон "жиноятга қўл ураман", деб ҳеч қачон олдига мақсад қўймайди. Бироқ кимдир билиб-билмай, кимдир жаҳл устида,  яна кимдир ичкилик оқибатида, маст ҳолатда, айбдорлар қаторига қўшилиб қолиши мумкин. Аммо шуни яхши биламизки, маънавий руҳияти бой инсон ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди, ёмон вазиятга тушмайди, эл олдида ота-онасини мулзам қилмайди, тақдирига судланувчи тамғасини босмайди. 

Афсуски, қилинган жиноятнинг катта-кичиги ва оғир-енгили бўлмайди. Одамзод ўз вақтида ўйлаб иш тутмаса, кимларгадир зарари тегиб,  қуйишқондан чиқиб кетса, шўхликка тўқлик қилиб жиноят содир этса, суднинг қора курсисида мулзам ҳолда ўтириб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. 

Қаҳрамонимиз А. Э МЧЖда бош чўпон вазифасида ишлаб келиб, моддий жавобгар шахс бўлгани ҳолда, далолатнома асосида тирик вазни 10.307 кг. бўлган 291 бош она қўй, 6 бош катта қўчқор, 21 бош катта ахта жами 318 бош майда шоҳли молларни қабул қилиб олиб, жамият томонидан унга ишониб топширилган тирик вазни 7.734 кг. бўлган баҳоси 81.600.000 сўмлик 240 бош она қўйларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Айбланувчи А. Э ҳозирги кунда жамиятга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берганлиги, нафақада эканлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақида баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради. 

Суд айбланувчи А. Э нинг чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, нафақада эканлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, фуқаровий даъвогарнинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарди.


И. ҲАМИДОВ, 

жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси.


Н.РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда