• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Судларда матбуот хизматининг ўрни

2017 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг  Ўзбекистон Республикаси судьялари билан бўлиб ўтган тарихий учрашувда суд тизимидаги жиддий муаммо ва камчиликларни бартараф этишни муҳтарам Юртбошимиз томонидан аниқ кўрсатиб ўтилган эди.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, уни ўтмишдаги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил    институтга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва кўрилган амалий тадбирлар мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги  босқичга кўтарди, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширди.

2017-2021 йилларда Республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг том маънода мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг энг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 июндаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 6034-сонли Фармони тасдиқланди.

Мазкур Фармоннинг 4-қисмида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил қилиниши белгилаб қўйилган. 

Вилоят ва унга   тенглаштирилган судларда матбуот хизматининг ташкил этилишидан   мақсад одил судловни амалга ошириш юзасидан судьялар томонидан амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш орқали фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан иборатдир.

Яъни судьялар томонидан амалга ошираётган ҳар қандай кўринишдаги қонунларни тарғиб этиш, судлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар юзасидан вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги матбуот хизмати ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда оммага тарғиб этилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшади.

Наби РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси. 

Калит сўз: суд
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда