• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

«Келажак лидерлари» Нурободда





«Келажак лидерлари» клуби аъзолари томонидан Нуробод туманидаги 40,72-умумтаълим мактабларида тренинг ташкиллаштирилди. Ушбу мактаблар туманнинг чекка ҳудудида жойлашган бўлиб, лидерлар мактаб ўқувчиларига лидер мотивацияси, тайм менежмент, ОТМ кириш учун тайёргарлик кўриш, бугунги кундаги ривожланаётган соҳалар, ҳукумат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда давлат хизмати тушунчаси ва жозибадорлиги хусусида гапириб ўтдилар.

Бугунги кунда 40-мактабда 400 та мактаб ўқувчиси бўлиб, 30 та ўқувчи шундан 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. 72-мактабда умумий ўқувчилар сони 200 тани ташкил этиб, 17 нафар битирувчи синф ўқувчиларидан 2 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

«Ўқувчиларнинг фикри билан қизиққанимизда, уларга спорт турларидан мураббий умуман йўқлигини, аммо қизиқишлари баланд эканини, шунингдек, математика, физика каби аниқ фанлардан мутахассис етишмаслигини ва улар бу фанлардан мустақил ўзлаштиришга қийналишларини айтишди» – дейди клуб аъзоси Баҳром Шукуров. 

«Ҳар иккала мактабни солиштирган ва таҳлил қилган ҳолда қуйидаги хулосаларга келдим: Нурободда математика, физика, чет тиллари бўйича кадрлар етишмаслиги мавжуд. Спортга бўлган қизиқиш баланд, эътибор эса суст. Болаларда ўзлари хохлаган, спорт тури билан шуғулланиш имконияти йўқ» – дейди клуб аъзоси Бобур Хўжамов. 

Шунга қарамай ўқувчи ёшларда ҳаракат бор. Чекка бир мактабда қайсидир маънода чекланган имкониятлар билан таҳсил олаётганлигига қарамасдан, дастурчиликка ва фриланcерликка қизиқиб, ўрганиб келаётган 9-синф ўқувчиси: «Мен фриланcерликка қизиқаман. Уйимдагилар ҳам мени бу қизиқишимни қўллаб-қувватлайди. Келажакда яхши дастурчи бўлиб, қишлоғимизни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман» - дейди Барчиной Бекмуродова. 

Учрашув давомида лидерлар мактаб ўқувчиларига Ҳиндистонлик Ракеш исмли ота ҳикоя қилинган роликни намойиш этдилар. Тренингда иштирок этган мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарида бу ролик катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнггида ўқувчиларга лидерлар томонидан китоблар ва фахрий ёрлиқ совға қилинди.

Фарангиз ХУДОЁРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали қошидаги “Келажак лидерлари” клуби вице-президенти. 

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда