• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН

Ватан десам юрагим
Муҳаббатга чўлғанур.
Юрт ишқида ёнган дил
Меҳрим билан тўлғанур.

Аждодларим пок руҳи
Дилингни чоғла,дейди.
Эзгу ишлар олдинда
Белингни боғла,дейди.

Озод ўлка байроғи
Ҳилпирайди мафтункор.
Ҳар қадамда ободлик
Бундай ўлка қайда бор?!

Барча йигит-қиз учун
Масъулият юрт иши.
Яшаган роҳат топар
Фаравондир турмуши.

Фидо айлар шунқорлар
Юрти учун жону тан.
Бари баралла айтар:
«Муқаддассан,эй Ватан!»


Илм- маориф юксалар
Шундай гўзал бўстонда.
Камол топгай дарғалар
Янги Ўзбекистонда.

НИЗОМИДДИН ЭШМУРОДОВ.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда