• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Нурободда чорвачилик комплексига пресс-тур ташкил этилди





Аввал хабар берганимиздек Нуробод туманида пресс-тур ташкил этилиб, қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида четдан келтирилган наслли молларни парваришлаш ва наслчилик-селекция ишларини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Соҳага берилаётган эътибор, ажратилаётган имтиёзли, узоқ муддатли кредит маблағлари туманда қорамолчилик соҳасини ривожланишига, наслли қорамоллар бош сонини кўпайишига, янги истиқболли режаларни амалга оширишга имкон бермоқда.

Пресс-тур иштирокчилари гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Нуробод олтин аср” МЧЖда четдан келтирилган ва парвариш қилинаётган гўшт ва сут етиштириш йўналишидаги зотли қорамолларни парваришлаш, улар учун зарур бўлган озуқа маҳсулотларни етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилган янги истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда