• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Сиз илм-маърифат ўчоғисиз

Ҳаётимизнинг илк лаҳзалари она меҳри билан бошланади. Унинг ҳар нафасида, табассумида, ширин сўзларида қайноқ меҳр тафтини ҳис қилиб яшаймиз.

Шунинг учун оналаримиз бизнинг ҳаётимизнинг асл мазмуни ҳисобланади. Аммо яна бир шундай улуғ, мўтабар зот борки, биз унга умрбод таъзим қилсак арзийди. Бу шубҳасиз устоздир.

Мен бугун устозим Каромат опа Нишонова ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Мактаб давримнинг энг гўзал ва мазмунли онлари мана шу инсон билан ўтган десам хато қилмайман.

Унинг дарс жараёнини мароқ ва иштиёқ билан тинглар эдим. У кишидаги қатъият, шижоатни бошқа ўқитувчиларимизда учратиш қийин эди. У киши қаттиқ қўллиги билан бирга самимий ҳам эди. Мен устозимдан жуда кўп нарса ургандим. Унинг тинимсиз меҳнатлари бугун кўпчилик ўқувчиларида ўз самарасини кўрсатмай қолмаган.

Мен билан эса, ҳаётимнинг ҳар жабҳасида ёнма-ёндир.

Мен бугун у кишидан урганганларимни фарзандларимга тухфа этаяпман. Шунинг учун устозимни эслаганимда юрагимда ажиб бир сурурни ҳис қиламан. У кишини таърифу тавсифлашга тилларим ожиз. Аммо шуни биламанки мени (бизни) маънавий етукликка ундаган ягона инсондир.

Устозим Нишонова Каромат опа бугун сизга бошим ерга теккунча таъзимдаман. Сиз мен учун нафақат устоз балки маънавий она ҳамсиз. Менга кўрсатган эътиборингиз, берган билимингиз ва меҳрингиз учун раҳматлар айтаман. Илоҳим сиз каби касбига фидокор, меҳнатсевар, илм-маърифат ўчоғини мангу ёқиб турувчи устозларимиз кўпайсин. Ушанда Ватанимиз келажагига буюк ҳиссаларини қўшувчи авлодларимиз янада кўпаяверади. 

Чарос БАРАТОВА.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда