• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Жонкуяр раҳбар

Ёш авлодга илм бериш, қалбида энг эзгу туйғуларни уйғотиш осон иш эмас аслида. Нафақат чуқур билим, балки сабр-бардош, ўқувчиларга меҳр-муҳаббат улашиш, тинимсиз изланиш ҳам талаб этилади. Бугун тилга олаётган лавҳамиз қаҳрамони ҳам ўқитувчилик касбини эъзозлаб келаётган жонкуяр фидойи инсон Ҳасан Эшбековда ҳам ана шундай фазилатлар мўжассам. 

-Биринчи   устозим Ўтаган домла Эшмуродов эди, -дейди Ҳ. Эшбеков. - Кўп йиллар давомида бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ берганлар, бехато ёзиш ва ўқишни эринмай ўргатганлар. Шунданми болалигимдаёқ ўқитувчи бўлишни орзу қилардим. 

Ҳасан Эшбеков улғайгани сари орзулари ҳам бўй чўзиб бораверди. Мактабни аъло баҳолар  ва намунали хулқ билан тугатиб 2009 йилда Тошкент Давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги 1-сонли академик лицейда давом эттирди. Шундан сўнг Жиззах Давлат Педагогика олийгоҳида таълим олди. Олийгоҳни тугатгач 2018 йилда олий таълим муассасининг магистратурасига   ўқишга қабул қилинди.  

2020 йилда олий таълимнинг магистр босқичини ҳам тамомлаб Жиззах Давлат Педагогика   олийгоҳида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси ҳамда Тил ва адабиёт кабинети мудири лавозимларида ишлаган. 

Айни дамда ўта чуқур билим соҳиби, олий тоифали педагог  Ҳ. Эшбеков қишлоқдошлари, нуроний отахонлару-онахонларининг талабларига биноан фаолиятини ўзи таълим олган туманимизнинг 52-умумий ўрта таълим мактабида директорлик лавозимидан иш бошлади. Қисқа фурсат ичида мактаб жамоасини меҳрини қозониб, уларни ўқишга, ишга бўлган иштиёқини ошира олди.  Бу инсоннинг ташаббуси билан ташкил этилган мактабимиз ҳовлисидаги хушбўй гулларни кўриб баҳри-дилингиз очилади. 

Ҳар куни мактаб жамоасини қўлини кўксига  қўйиб қарши олаётган директоримиз ўқитувчи ва ўқувчиларга куч, ғайрат бахш эта олди. Мактаб ҳовлисини озодалигини кеч тушганда ҳам кўра олишимиз учун кундузги ёруғликни бера оладиган тунги чироқларни ўрнаттирди, қолаверса неча йиллардан бери муаммо бўлиб келаётган тоза ичимлик сувини ташкил этиб, кран ўрнатиб ўқувчиларни, бутун қишлоқ аҳлини хурсанд қилиб барчани дуосини олаётир.

Ҳозирда Ҳасан Эшбековнинг таклифи билан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони номзоди Сирдарё вилояти, Гулистон туманига қарашли 13-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Комилжон Ҳасанов иш фаолиятини бизнинг мактабимизда давом эттираяпти. У ўзи яратган услубий қўлланмаси асосида таълим жараёнини бойитиб, янги педагогик салоҳиятини ишга солган ҳолда фанни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бундан ташқари Юлдуз Салимова, Бекбой Норбердиев, Садриддин Ирисқулов сингари жонкуяр устозлар Ҳасан Эшбеков билан ҳамфикр бўлиб ёш авлодга таълим бериб келаётир. Мактабимиз жамоасини 1 октябрь устоз ва мураббийлар куни билан самимий қутлаб ишларига зафарлар тилаймиз.

Дилфуза ХУШБАҚОВА,

52-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда