• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Ибратли ҳаёт йўли

Туманимизнинг Тинчлик қўрғонида умргўзаронлик қилувчи Холмўмин бобо Эрмонов умрини чорак асрини ёш авлодга таълим беришга бағишлаган. У 1964 йилда Хўжанд Давлат олийгоҳига ўқишга кириб, устозларидан тарих ва дунёвий илмларни ўрганади. 1969 йилда олийгоҳни тамомлаб ўзи туғилиб ўсган она қишлоғига ишга келди ва тарих, география фанларидан сабоқ бера бошлади.

Халқимиз азал-азалдан қайси касб эгаси бўлишига қарамасдан устозларни қадрлайдилар. Эл орасида “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Тўғрида улар илк бор қўлимизга қалам тутқазган алифбени ўргатган, таълим ва тарбия бериш билан бирга ҳаёт дарсини ҳам ўргатган. 

Устоз Холмўмин бобо Эрмонов ўзи билан ишлайдиган катта ёшли ўқитувчиларнинг панд-насиҳатига   амал қилиб, улардан касб сирларини билиб олишга ҳаракат қиларди. Кўргазмали қуроллар ёрдамида дарс соатларини олиб борганлиги учун кўпинча ўқувчиларни дарсга жалб қила оларди. 

-Иш жараёнида мактабга ҳар доим ўқувчиларидан олдин келар ва уларнинг давомати билан қизиққан. У дарсга кириб келганда бутун синфда жимлик ҳукм сурарди. Ўқувчиларнинг бутун эътибори ва диққатини янги дарс мавзусига қаратарди. Шунинг учун шогирдларини устозининг салобати босиб турарди, - дейди 26-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Гулман Бўриев биз билан бўлган суҳбатда.

Ана шундай заҳматкаш, шарафли касб эгалари борлиги учун мактаб томларидан чакка ўтганда ҳам, ўқувчилар  совуқдан зир-зир титраб турганда ҳам, ёғин-сочинли кунларда ҳам дарслар қизиқарли тарзда ўтиларди.  Устознинг ҳаёт йўли, адолатпарварлиги, интилувчанлиги, чинданда шогирдларига ибрат бўла олди. 

Унинг ҳаёти давомида етиштирган шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаолият юритмоқда. Элда обрў топганлиги туфайли қишлоқда бўладиган тўй-ҳашамларда ҳам бош-қош бўлиб келмоқда.

Холмўмин бобо турмуш ўртоғи Норхол момо билан биргаликда фарзандларини элга нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялади. “От ўрнини той босар” деганларидек ўғиллари Асатилла ва Ўткирлар унинг фаолиятини давом эттиришаётир.

Айни дамда бу табаррук отахонимиз 1 октябрь устозлар кунида 75 ёшни қарши олади. Ана шундай муборак кунда устозни чин дилдан муборакбод этамиз ва унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Хурсанд БОЙЧАЕВ, 

Жом қишлоғи.  


 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда