• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Нафсига эрк берганлар

Бугун адолатли жамиятни барпо этиш учун ҳаммамиз баҳамжиҳат курашишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, ўз нафсини қули бўлиб, унга эрк бераётган, турли қинғир ишларга қўл ураётган кимсаларнинг учраб туриши кўнглимизни хира қилади. Бунинг оқибатида эса ҳалол инсонларнинг тинчи бузилмоқда. Нафси ҳакалак отган мақоламиз қаҳрамони Ш.Ю. эртанги тақдирини ўйламади, нафсига эрк берди.  У ғараз  ниятлар билан, яъни осон   ва мўмай даромад топишни олдига мақсад қилди. 

Ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ш.Ю. Каттақўрғон шаҳар, “Гўзалкент” маҳалласи, “Миёнкол” кўчасида жойлашган “Лагманний” ресторанига яширин равишда эшик бузиш йўли орқали киради. 

 Ошхона ичида гўшт мавжуд бўлган музлатгич ичидан баҳоси 7 миллион сўмлик 100 килограмм бўлган мол ва қўй гўшт маҳсулотларини ва 10 дона сихга терилган гўштни, баҳоси 300 минг сўмлик товуқ гўштларини, баҳоси 300минг сўмлик бўлган колбаса маҳсулотларини, мижозлар ўтириши учун мўлжалланган залнинг деворида осилган 1 дона баҳоси 3миллион сўмлик “Артель” русумли телевизорни ҳамда ошхона кассасида мавжуд бўлган темир сейфни қулфини бузиб, унинг ичидан Ўзбекситон Республикаси миллий валютасининг 13 миллион 650минг сўмга тенг бўлган 1 минг 300 АҚШ долларини ўзлаштиришга уринади.

Шунингдек, шу билан чекланиб қолмасдан  баҳоси     330 минг сўмлик 30 қути “Кент” номли сигареталарини, ошхонани омборхонасидан 13 дона баҳоси 235минг сўм бўлган 1 литрлик ҳажмдаги елим идишда бўлган “Донской янтарь” номли кунгабоқар ёғ маҳсулотларини жами 24 миллион 815 минг сўмлик мол-мулкларни  яширин равишда талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.

Суд қарорига кўра айбланувчи Ю.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “б,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга уч  йилу олти ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Қилмиш-қидирмиш деганлари шу бўлса керак, қонунбузар мақсадига эриша олмади, номини қора қилиб авлодларига иснод келтиргани қолди холос. Бировнинг ҳаққи ҳеч қачон бировга буюрмайди. Ҳалолликка нима етсин. Аллоҳ кўрсатган ҳалол йўлдан адашмайлик. 

И. ҲАМИДОВ,

вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси.

Наби РАЙИМОВ, 

жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.

 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда