• 15:53 – "Долзарб 15 кунлик" 
  • 17:28 – Fermer xo‘jaligi tashkil etish tartibi 
  • 10:10 – Туманда пахта терими бошланди 
  • 09:45 – Туманда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экиш бошланди 

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6319-сон Фармони қабул қилинди.
Эндиликда фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасига олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:
- белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
- нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;
- белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;
- ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;
- дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган  аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар. 
➡️ Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:
- белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
- тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;
- белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда