• 17:57 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан 
  • 18:58 – НУРОБОД ТУМАНИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
  • 18:46 – Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши ҳамда маъмурий судлар тизимини оптималлаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида 
  • 10:32 – Нурободда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди 

Одил-судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши куараш соҳасидаги вазифалар

Жорий йилнинг 30 июнь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раҳбарлигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда бир қанча давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар олдига одил-судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида қилиниши керак бўлган бир қанча вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, эндиликда депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар олиб бориши, Олий Мажлисдаги махсус қумиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги йиғилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувлари ўтказиб бориш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йиғилишда ҳозирги тергов сифати ва ходимлар малакаси талабга жавоб бермаслиги таъкидланиб, ҳозирги кунда амалда бўлган судьялик лавозимини эгаллаш учун муайян иш стажига эга бўлиш, Судьялар олий мактабини ўқиб тугатиш каби талаблар қўйиш орқали танлов кучайтирилганидек, эндиликда терговчиликка номзодларга ҳам шунга ўхшаш талаблар қўйиш кераклиги таъкидланиб, бир қатор мутасадди идораларга Тергов институтини ташкил этиш, терговчилик касбини эгаллашга мутлақо янги талабларни ишлаб чиқиш, соҳага илғор тажриба стандартларни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда судларда назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, судга бориш учун айрим-айрим туманларимизда одамларга қулайлик яратиш зарурлиги айтилиб, судлар ва уларнинг фаолиятини оптималлаштириш бўйича топшириқлар берилган эди.

2020 йил 24 июлда қабул қилинган Президентимизнинг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида юқорида йиғилишда белгиланган айрим вазифаларнинг ижроси таъминланди.

Жумладан, ушбу Фармонда прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш, шунингдек айрим туманларда янги судларни ташкил этилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлашдаги муҳим қадам дейишимиз мумкин.

Фармонда бундан ташқари, одил судловни таъминлаш соҳасида бир қанча ўзгаришлар назарда тутилган бўлиб, судларнинг ташкилий тузилмасида, яъни, 2021 йил 1 январдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят судларига ўтказиш назарда тутилган бўлиб, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган вилоят марказларида туманлараро маъмурий судларнинг ташкил этилиши муносабати билан туман(шаҳар) маъмурий судларини тугатиш назарда тутилган.

Булардан ташқари, йиғилишда давлатимиз раҳбари хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўймаслик ва ушбуларни қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди. Бу каби ҳолатларнинг қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат мулкини хусусийлаштиришга бўлган ишончини яна бир ортишига ва хусусийлаштирилган объектларга яна бир бор ишонч билан инвестиция киритишларига замин яратади.

Йиғилишда ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳукуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилиши қатъий белгиланиши зарурлиги айтиб ўтилиб, сармоя киритаётган инвестор биринчи навбатда ўз ҳуқуқлари суд орқали кафолатли ҳимоя қилинишига эътибор қаратишини таъкидлаб, суднинг фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, судьянинг фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 Йиғилишда белгиланган вазифалар, авваломбор судларни, одил судловни таъминлашда мустақил адолат қўрғонига айлантириш бизга, жамиятимизга, давлатимизга нима беради? Биринчи навбатда фуқаролар ва тадбиркорлик    субъектларининг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқларини  таъминлаб, уларнинг мулк ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилиниши, келажакда маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ҳар қандай соҳага қўрқмасдан инвестицияларини киритишлари учун замин яратилиши давлатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.    


Салим ТУРСУНОВ, 

туман иқтисодий судининг раиси.                                   

Калит сўз: суд
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда