• 10:06 – Конституция – эркимиз кафолати 
  • 09:14 – Туман ҳокими қарори 
  • 14:59 – Рақамларда технологиялар бўйича туманимиз намунали ҳудудга айлантирилади 
  • 17:51 – ДИАГНОСТИК МАРКАЗ иш бошлади 

Экишни тўғри ташкил этиш мўл ҳосил гаровидир

Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз "Олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир", деган эди. Дарҳақиқат, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги ўз ҳаётини ер билан боғлаган, соҳанинг залворли юкини елкасига ортмоқлаган фермер-деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати, олажак ҳосилига нечоғлик  боғлиқ экани барчамизга маълум.

Дон-халқимиз ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Шу боис мамлакатимизда ғалла етиштириш, ғалла майдонларини озиқлантириш, бу борадаги агротехник тадбирларни кечиктирмай олиб боришга катта эътибор қаратилган. 2021 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилаётган бошоқли дон экинларини экиш, қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар сирасига кириши ҳам шундан. 

Жорий йил туманимизда 2021 йил ғалла ҳосили учун жами 21010 гектар, шундан 2010 гектар сувли ҳамда 19000 гектар лалми майдонларга бошоқли дон экинларини экиш режалаштирилган. Сувли майдонларга 502,5 тонна, лалми майдонларга 2000 тонна уруғлик дон талаб этилади. Бугунги кунда «Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖга қарашли «Нурободдон» уруғчилик цехида 2021 йил ғалла ҳосили учун жамғарилган уруғлик донни тозалаш, саралаш ва касалликларга қарши сифатли дорилаш ва қадоқлаш ишлари олиб борилмоқда. 2010 гектар сувли майдонларга экиш учун талаб этиладиган   502,5 тонна уруғлик 63,0 тонна яксорт, 317,0 тонна васса, 102,5 тонна юка уруғлик дон навлари ҳамда 19000 гектар лалми майдонга экиш учун талаб этиладиган буғдойнинг тезпишар нави 686,0 тонна уруғлик дон уруғлик цехи томонидан қадоқланиб, экиш учун тайёр ҳолга келтирилган.

Бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан сувли майдонларга экиш учун ер тайёрлаш бошлаб юборилган, мавсумга 15 та ер тайёрлаш техникалари, 10 та ғалла экиш сеялкалари ҳамда Туркия давлатидан олиб келинган 2 та ғалла экиш учун бир вақтнинг ўзида 4 хил ишни бажарадиган замонавий экиш сеялкалари мавсумга шай ҳолатга келтирилган. Бугунги кунгача 10000 гектар лалми майдонлар ғалла экиш учун шудгорланган. Қолган майдонларда шудгорлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Инспекциянинг туман бўлими барча ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Таъкидлаш керакки, туманда 2021 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилган 21010 гектар майдонга ғаллани сифатли экиш ҳамда бошқа агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши билан боғлиқ барча жараёнлар "Ўзагроинспекция" туман  бўлимлари инспекторлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. 

Мамат ЎРУНОВ, 

"Ўзагроинспекция" нинг туман бўлими бошлиғи.

Калит сўз: агроинспекция
 

Туман хаётига оид энг сўнгги янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Изоҳ қолдириш
  • Изоҳлар
  • Бугун
  • Читаемое
Ижтимоий тармоқларда